Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Селектор йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига келиб тушаётган ижро ҳужжатлари бажарилмай қолаётганлиги ва бунинг натижасида мамлакатимизда кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этилишига салбий таъсир кўрсатилаётганлиги таъкидланди.

Унга кўра, суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди, бу ишчи гуруҳ таркибига Бизнес-омбудсман ва унинг ҳудудудий ходимлари ҳам киритилди.

Республика ва ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зиддиятли ва низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиган сабаб ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатларини тузиб ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш деб белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Бизнес омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг қарзлари бўйича ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи ҳам берилди.

Тадбиркорларга қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса, у ўз фаолиятини ўзлуксиз давом эттиради, шу билан бирга давлат олдидаги қарзларини ҳам тўлаб боради ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолади.

Авваллари тадбиркорлар томонидан давлат даромадига ундириладиган қарздорликни тўлаш муддатини кечиктириш юзасидан Бизнес-омбудсман девони кўплаб мурожаатлар қилар эдилар. Бироқ, Бизнес-омбудсманда бу каби ваколат бўлмаганлиги сабабли, тадбиркорларни қийин вазиятдан олиб чиқишда амалий ёрдам берилмасдан қолишига сабаб бўлар эди.

Ҳозирда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан бутун вилоят миқёсида давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган тадбиркорларни аниқлаш бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда.

Хатлов натижасида ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ижро ҳужжатларини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки ижрони кечиктириш бўйича судларга илтимосномалар киритилиши таъминланади.

Кўрилганлар сони: 589