Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий тиббиёт коллежида 1-сон БЎСМ томонидан "Соғлом она ва бола йи­­ли"га бағишлаб, "Биз гиёҳванд­ликка қар­ши­миз" шиори остида футбол бў­йича Респуб­лика турнири ўтка­зилди. Унда Фарғона, Жиз­­зах, Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятидан келган 24 та футбол жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди.

2002-2003 ва 2004-2005 йилларда туғилган ўс­мирлар ўртасидаги ўйинларда ҳар бир жамоа ғо­либлик сари ғайрат ва иш­тиёқ билан интилди. Яқинда Фарғонада 11-12 ёшлилар ўртасида ўт­казилган "Fунча" Ўзбекистон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаган 1-БЎСМ жамоаси бу гал­ги турнирда ҳам ғо­либ бўлиш иштиё­қи­да май­донга тушди. Турнир ўйинлари шид­дат­ли ва кескин руҳда кечди. 2002-2003 йил­ларда туғилганлар ўртасидаги мусобақада вилоятимиз жа­моаси ўзига бил­дирилган ишончни оқлаб, ра­қибларини ортда қолди­ришга муваффақ бўлди. Фар­ғона футбол мактаб-интернати ва Бухоро ви­лояти ўс­мирлари кейинги ўринларни қўлга ки­ритдилар.

2004-2005 йилларда туғилганлар мусо­ба­қаси ҳам муросасиз тус олди. Ўйин да­во­­мида во­дийлик ёш футболчиларнинг маҳорати рақиб жамоаларидан юқори эка­ни сезилиб турди. Fо­либлик ва сов­рин­ли ўрин­лар ҳам водийликлар — Учкўп­рик туман БЎСМ жамоаси, мар­ғи­лонлик ва қўқонлик спортчиларга на­сиб этди. Турнир якунида барча ғолиб жа­моалар дип­лом, эс­далик совғалари би­лан тақдирланди.

Зулфия БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6542