Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят ташкилотининг Зарафшон шаҳар ўқув-спорт техника клуби ўқ отиш иншоотида 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби 9-синф битирувчилари ўртасида спортнинг ҳаво милтиғидан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Қатор ташкилотлар билан ҳам­корликда ўтказилган баҳсда мактабнинг 20 нафар 9-синф битирувчиси мерганликда бел­лашишди. Мусобақа қизғин да­вом этиб, ҳакамлар томонидан одилона баҳоланди. Унга кўра, 1-ўринни Айкен Жаугашева эгал­лади. 2-ўринни Раҳим Абдул­лаев, 3-ўринни эса Саодат Аб­дуллаевалар қўлга киритишди.

Фаол қатнашчиларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом, эсда­лик совғалари топширилди.

Хуршид АҲМЕДОВ,

мураббий.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6631