Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Обод кишлоқ” дастури доирасида жорий йилда Нурота туманида 3 та қишлоқда Янгиобод, Саиджон Эшон ҳамда Деҳибаланд қишлоқларида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Бугун Янгиобод, Саиджон Эшон ҳамда Деҳибаланд қишлоқларидаги аҳоли хонадонларини тартибга келтириш, коммуникация тармоқлари ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди.
Хусусан, 3 та қишлоқлардаги жами 1205 та уй-жойлардан таъмирлаш ишлари якунига етказилган бўлиб, ноқонуний қурилган ҳамда ички йўл ёқасидаги 140 та хонадонларнинг қўрғон деворлари буздирилиб, тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, қишлоқлардаги 4, 7, 33-умумтаълим мактабларининг эски биносини капитал таъмирлаш ва 33-умумтаълим мактабига 96 ўринли, 4-умумтаълим мактабига 240 ўринли қўшимча ўқув биноларини янгидан қуриш, 2 та 60 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг биноси, 3 та Маҳалла биноси, 2 та Ҳаммом, 3 та сунъий қопламали спорт майдончаси, 2 та Хотира майдони, 3 та болалар майдончаси ва 2 та Амфитеатр сингари объектлар янгидан қурилган бўлса, Янгиобод қишлоқ врачлик пунктида ҳамда Деҳибаланд қишлоғидаги маданият уйини тўлиқ капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан қишлоқларда жами 72,9 ички йўлларни қайта таъмирлаш, шундан, 21,8 км ички автомобил йўлини асфальтлаш ва 51,1 км ички автомобил йўлини тупроқдан шағал йўлга ўтказиш ишлари ҳамда 5,3 км пиёдалар юриш йўлаги қуриш ва 6,1 км автомобил йўллари ҳудудига тунги ёритгичлар ўрнатиш ишлари якунига етказилди.
Электр тармоқлари корхонаси томонидан қишлоқ аҳолиси учун 9.3 км электр тармоқларини янгидан қуриш, 12,8 км электор тармоқларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, 3 дона янги трасформатор ўрнатилиб, мавжуд 15 та трансформаторларни жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Туман “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мазкур қишлоқларга 12 дона чиқинди йиғиш контейнерлари ўрнатиб чиқилди.
Музкур тадбирларни амалга ошириш учун умумий ҳисобда қарийб 46.5 млрд сўм ажратилди.
Янгиобод ва Саиджон Эшон қишлоқларида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари тўлиқ тугатилиб, очилиш маросимлари тантанали равишда ўтказилди.
Кўрилганлар сони: 3693