Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республикамизда ёшлар ўртасида ташкил этилаётган турли кўрик-танлов, мусобақалар уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишида яқиндан ёрдам бермоқда. Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида ҳар йили фан олимпиадаси ўтказилиши ҳам ўқувчи ёшларнинг билим-заковатини янада ўстириб, уларнинг талабчанлик, изланувчанлик қобилиятларини ўстирмоқда.

Олимпиаданинг жорий йил­ги вилоят босқичи Навоий шаҳ­­­ри­даги 13-умумий ўрта таъ­лим мактабида ўтказилиб, унда саралаш босқичларида намунали, деб топилган жами 403 нафар ўқувчи 22 та фан бўйича қатнашди.

— Фан олимпиадасининг III босқичи икки турда, яъни ёзма иш ва тест синови асосида ўтказилди, — дейди вилоят ХТБ бошлиғи. — Ташкилий қўмита томонидан олимпиада жараёни учун компьютер, принтер ва кўпайтириш мосламалари етказиб берилди. Фанлар бўйича 22 та синфхона ажратилиб, уларда жараён учун барча қулайлик, шароитлар яратилди.

Олимпиаданинг икки босқичи ҳам ўқувчилар, уларнинг яқин­­лари учун ҳаяжонли кечди. Ўқувчи йигит-қизларнинг олимпиадага қанчалик пухта тайёргарлик кўрганликлари тўплаган балларида намоён бўлди.

Натижага кўра, 22 та фандан 98 нафар ўқувчи ғолиб, деб топилди. Навоий шаҳридан 29 нафар ўқувчи совринли ўрин­лар­ни эгаллаб, энг юқори кўрсаткичга эга бўлди. Шунингдек, Зарафшон шаҳридан 14, Учқудуқ туманидан 13, Қизилтепа туманидан 11 нафар ўқувчи совринли ўринларга эга бўлиб, "энг билимдонлар" сафидан жой олишди. Fолибликни қўлга киритган ўқувчилар академик лицей, касб-ҳунар коллежларига имтиёзли кириш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

— Мен олимпиадага устозларим маслаҳатларига амал қи­либ, пухта тайёргарлик кўргандим. Бу натижа бериб, ҳуқуқ­шунослик фанидан 1-ўринни эгалладим, — дейди Учқудуқ ту­ма­нидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Жа­ҳон­­гир Ширинов. — Мактабни тамомлагач, менга берилган имтиёздан фойдаланиб, ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича ўқишни давом эттирмоқчиман.

Зебо ҚУТЛИЕВА.

Кўрилганлар сони: 5744