Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

  Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, юксак маънавиятли ва билимли қилиб вояга етказиш, она ватанимиз, тарихимиз ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бугунги ёшларимизнинг билим чўққиларини эгаллаб, дунё миқёсида ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун барча имкониятлар яратилган.

  Ўзбекистон Республикаси Президен­тининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тил­ларни ўрга­ниш тизимини янада тако­миллаштириш чора-тадбирлари тўғри­си­да"ги қарори фар­зандларимизнинг халқаро майдонга чи­қиш­лари учун кенг имкониятлар эши­гини очди. Ана шу ҳуж­жат асосида 2013-2014 ўқув йилларидан бошлаб барча таълим-тарбия муасса­саларида чет тилларини чуқур ўқитиш тизимли йўлга қўйилди. Давлат таълим стандартларига жавоб берадиган мукаммал ўқув дарс­ликлари, қўллан­малар яратилди, қўшимча адабиёт­лар, электрон таълим ресурслари билан таъминланди.

  Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан таълим соҳасида  амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳам буюк мақсадлар сари йўналтирилган устувор вазифаларни белгилаб берди. Айниқса, мактабгача таълим муассаса­ларига бўлган эътибор, фарзандлари­мизга айнан шу масканда хорижий тилларни ўргатиб боришдек мақсадлар қўйилганлиги ҳам ёшларимизни буюк кашфиётлар сари даъват этади.

  Вилоят давлат ихтисослашти­рилган футбол (спорт) мактаб-интернатида ҳам  чет тилла­рини ўқитишнинг мукаммал тизими яра­тилган. Фан кабинетлари зарур қўл­ланма, кўргазмали воситалар ва бошқа техник жиҳозлар билан таъ­минланган. Бундай шароитлар чет тили­дан жонли фойдаланишга ҳамда турли мулоқот —эшитиш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўник­маларини шакллантириб, кетма-кетлик­да ўрганиб боришга ва эркин мулоқот қилишга имконият яратмоқда.

  Дарҳақиқат, биз педагоглар ёш авлод­га фан сирларини қанчалик чуқур синг­дир­сак, фарзандларимиз буюк каш­фиёт­лар сари  дадил одимлайди. Кела­жакда билим чўққиларини забт этиб, Ўзбекистондек буюк давлатнинг шон шуҳратини дунёга танитади.      

Д. СОДИҚОВА,

ўқитувчи.

Кўрилганлар сони: 6181