Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманининг Ислом Каримов кўчасидан ўтувчи канал бўйига ўрнатилган мазкур чархпалак кўпчиликка таниш. Яқинда шу ҳудудда содир бўлган автоавария туфайли чархпалак фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган эди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Азиз Сувонов томонидан маҳалла фаоли Ҳалим бобо Эшмурадов билан биргаликда мазкур масала ўрганилиб, чархпалакнинг синган қисмлари пайвандланди ҳамда чўмичлари тўлиқ янгиланди.
Чархпалакнинг қайта ишга туширилиши ушбу восита ёрдамида томорқасини суғорадиган ўнлаб хонадонлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ана шундай халқ дарди билан яшайдиган ташаббускор депутатлар кўпайсин.

Кўрилганлар сони: 4081