Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

17 декабрь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида SOLA бренди остида янги телекоммуникацион Wi-Fi оператори тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри хабар бермоқда.

Wi-Fi тармоғини тарқатишга мўлжалланган мазкур оператор Asia Wireless Group компанияси томонидан тақдим этилган. Тармоқ айни вақтда бепул тарифдан ташқари пуллик тарифларни ҳам таклиф қилмоқда. Бепул Wi-Fi тарқатилганда фойдаланувчи аввалига оператор томонидан тақдим этилган рекламани кўриши керак бўлади. Рекламалардан холи тармоқни эса пуллик хизмат орқали сотиб олиш мумкин.

Компания директори Беҳзод Аҳмедовнинг таъкидлашича, SOLA тармоғи айни вақтга қадар Тошкент шаҳрининг Жанубий ва Шимолий вокзали, “Samarqand Darvoza”, “Mega Planet”, “Parus”, “Vega Centre” каби кўнгилочар савдо марказлари, “Чилонзор”, “Қатортол”, “Юнусобод” ва “Паркент” бозорлари ишламоқда. Келгусида бу каби ҳудудлар янада кенгайтирилиши кутилмоқда.

Компания яқин режаларига кўра, Ўзбекистонинг сайёҳлик оқими юқори бўлган шаҳарларида бепул Wi-Fi тармоқларини жорий этишни режалаштирмоқда.

Манба: Zamin.uz

Кўрилганлар сони: 4073