Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Соғлом авлод учун”  ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди хорижий ҳамкорлари билан биргаликда Ҳукуматимиз қарорлари ва Давлат дастурлари ижросини таъминлаш, бемор ва имконияти чекланган болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.       

Хусусан, Корея Республикасининг ИН ХА Университети Госпитали ва “Соғлом авлод учун” фонди ўртасидаги ўзаро алоқалар 2011 йилдан буён самарали йўлга қўйилган.

Яқинда Навоий вилояти Кармана туманидаги “Ханжин групп” комплекси биносида Корея Республикаси ИН ХА Университети Госпитали малакали шифокорлари томонидан вилоят аҳолиси хусусан, туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва тиббий кўрикка эҳтиёжманд фуқаролар ўртасида олиб борилган малакали тиббий кўрик ҳам ушбу лойиҳалар доирасида амалга оширилди. Кўрик асносида беморларга тиббий маслаҳатлар берилиш қаторида, турли муолажалар амалга оширилиб, дори-дармон воситалари ҳам тарқатилди.

— Лойиҳа доирасида вилоятимизнинг 771 нафар фуқаролар Корея Республикасининг малакали терапевт, ортопед, отолоринголог, реабилитолог, фармацевт, педиатр сингари шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса, уларнинг 194 нафарини болалар, 408 нафарини эса аёллар ташкил этди, — дейди “Соғлом авлод учун ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди вилоят филиали директори Марҳабо Юлдашева, — Бундай малакали тиббий хизмат аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 5823