Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида юрак хасталигига чалинган ёшларни даволашга қаратилган “Меҳрибон юрак” хайрия акцияси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу лойиҳани юқори савияда ташкил этиш ва ёритиш мақсадида Ёшлар марказида матбуот анжумани ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Маданият бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ушбу лойиҳа давом этади.

Хайрия акциянинг мақсади: вилоятдаги юрак хасталигига чалинган, бугунги кунда жарроҳлик амалиётига зарурати бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий шароити оғир бўлган бемор болаларни даволатишга ва уларни соғлом ҳаётга қайтаришга қаратилган. Шунингдек, ёшлар қалбида меҳр-мурувват, саҳоват, инсонийлик фазилатларини янада ривожлантиришдир.

Кўрилганлар сони: 3609