Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Навоий Маржона келажаги" оилавий корхонаси "Гўзаллик салони", озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехини ўз ичига олган мажмуа ташкил этиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ри­вожланти­риш, соҳа субъектлари фаолия­ти­ни қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва преферен­циялар беришга алоҳида эъти­бор қара­тилмоқда. Бунинг сама­расида ҳудудлар инфратузил­маси яхши­ланиб, иқтисодий са­лоҳияти юксалмоқда, энг муҳи­ми, аҳоли фаровонлиги ошмоқ­да.
Вилоятимизда 192 та оилавий корхона самарали фаолият кўрсатмоқда. "Навоий Маржона келажаги" оилавий корхонасида меҳнат қилаётган ўндан зиёд ишчининг асосий қисми коллеж битирувчиларидир.
— Бултурги даромадимиз ва тижорат банкининг имтиёзли кре­дити ҳисобига корхона тар­ки­бида тикув цехи очдик, — дейди корхона раҳбари Барно Ўроқова. — Хориждан замонавий, автоматлаштирилган тикув даст­гоҳлари келтириб ўрнатдик ва тўқимачилик маҳсулотлари иш­лаб чиқаришни йўлга қўйдик. Айни пайтда болалар, эркаклар ва аёллар кийимлари, турли три­котаж маҳсулотлари тайёр­лан­моқда.
Жорий йилдан бошлаб янги дизайн асосида болалар ва аёл­лар кийими ҳамда сумка тайёр­лашга киришилди. Корхона маҳ­сулотлари шаҳар марказидаги дўконларда сотилмоқда.

Нуриддин РАҲИМОВ.
Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 6314