Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий темир йўл вокзалида бир гуруҳ спортчи ёшларни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод - 2017” спорт мусобақаларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, нодавлат ташкилотлар, вилоят фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир ҳақиқий спорт байрамига айланди.

Карнар-сурнай садолари, дилрабо куй ва қўшиқлар ёшлар қалбига бир олам қувонч ҳадя этиб, уларни муваффақият сари руҳлантирди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз ёшлари ўртасида спорт турларининг тобора оммалашиб бораётганлиги соғлом ва баркамол авлодни камолга етказишлда муҳим ўрин тутаётгани алоҳида эътироф этилди.

Зеро, ҳеч бир нарса мамлакатни спортчалик дунёга танита олмайди. Бугун ана шу эзгу ғоя остида бор куч-ғайратини юртимиз шаънини ҳимоя қилишга, унга муносиб авлод бўлишга сафарбар этаётган спортчилар ҳақиқий маънода мамлакатимизнинг фахри ва ғуруридир.

Мустақил юртимизда анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган 3 босқичли спорт мусобақаларидан бири - “Баркамол авлод” ёшларимизни ҳақиқий баркамол қилиб тарбиялашда муҳим ўрин тутиб келмоқда. Анъанавий тарзда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртасида ўтказилиб келинаётган мусобақанинг бу йилги ўйинларига Навоий вилоятининг 52 нафар ёшлари 14 та спорт тури бўйича иштирок этаяпти. Уларнинг жисмонан ва маънан юксалишида 17 нафар мураббий ва 13 нафар спорт жамоалари раҳбарларининг катта ҳиссаси бўлаяпти.

— Спорчи ёшларимиз ушбу нуфузли мусобақага пухта ҳозирлик кўришди.  Уларнинг шижоати ва ғайрати, машғулотлардаги чиниқиш ва ўз устида ишлаш кўникмаси эртанги натижаларга албатта ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.  Энг муҳими, ёшларимиз синов майдонида бор маҳоратларини намоён этади, деб ишонамиз, — дейди вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шаҳло Нарзиева.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 5824