Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Навоий шаҳридаги "Меҳрибонлик уйи"да ҳам болаларнинг бекаму кўст улғайиши, жамиятнинг эртанги кунини муносиб давом эттирувчи комил ворислари сифатида тарбия топиши учун самарали ишлар олиб борилаётир.

Тарбияланувчиларнинг қи­зиқиш ва қобилиятини ино­бат­га олиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасала­ри­га йўналтириш, шу мақсадда кол­леж ҳамда академик ли­цейлар, йирик саноат корхо­наларида ўтказилган учрашув ва суҳ­бат­лар ёшларнинг ўз­лари танла­ган касб бўйича қи­зиқишла­рини оширишда му­ҳим омил бўлмоқда.  

Ҳозирги кунда "Меҳрибон­лик уйи"нинг 8 та гуруҳида 103 нафар тарбияланувчи улғая­ёт­ган бўлиб, болажонларнинг яхши яшаши учун барча ша­роит ва қулайликлар яратил­ган. Шунингдек, масканимиз­нинг 3 нафар ёши оиласида­ги шароит яхшиланганлиги са­бабли ота-онаси бағрига қайт­ди. Бир нафар тарбияла­нувчимиз васий оилада камол топмоқда.

Муассасада тарбияланаёт­ган болалар шаҳардаги 1-, 16- ва 18-сонли умумтаълим мак­табларида таҳсил олаяпти. Мактаб ёшидаги барча тар­бия­ланувчилар қизиқишлари­га кўра шаҳар ҳудудидаги ҳам­да "Меҳрибонлик уйи"­даги ички тўгараклар машғу­лотла­рида иштирок этади. Жумла­дан, масканимизда 26 нафар тарбиячи "Моҳир қўллар", "Рассомчилик", "Ком­пью­тер саводхонлиги", турли фан, му­сиқа ва спорт тўгарак­ларида фаолият юритмоқда. Шунинг­дек, шаҳардаги бола­лар муси­қа ва санъат мактаб­ларида ўқувчиларимиз санъат сирла­рини пухта ўзлаштир­моқда.

Ўтган "Соғлом бола йили"да муассасамиз ёшлари салмоқ­ли ютуқларга эришганини ало­ҳида эътироф этиш ўринли. Масалан, Абдусалом Равшанов енгил атлетика бў­йича ¤збекистон чемпиона­тида қатнашиб, гуруҳ ҳисоби­да 3-ўринни эгаллади. Шоҳ­руҳ Шоназаров эса қиличбоз­лик бўйича ўтказилган вилоят мусобақасида ғолиб бўлиб, 28-29 март кунлари Тошкент шаҳ­рида ўтказилган Ўзбекис­тон чемпионатида муваффа­қиятли иштирок этиб қайтди. Шахмат бўйича вилоят би­рин­чилиги мусобақасида Шаҳ­зод Ҳамроев ва Ринат Раевлар фахрли 3-ўринни эгал­лашди. 

Муассасамиз тарбияланув­чи­ларининг аждодлар меро­си­ни асраб-авайлаш, тарихга оид билимларини мустаҳкам­лаш мақсадида музейлар, та­ри­хий қадамжоларга саёҳат­лар уюштириш анъанага ай­ланган. Шу билан бирга, улар билан "Меҳрибонлик уйи"­даги ички тартиб-интизом, жа­моат жойларида ўзини тутиши ҳамда "Гиёҳвандлик — аср вабоси", "Ахлоқ-одоб", "Спиртли ичимликлар ва уларнинг салбий оқибатлари", "Чекишнинг инсон организми­га етказадиган зарари" мав­зуларида суҳбатлар ўтказиб келинади. 

Энг муҳими, муассаса тар­бия­ланувчиларини эркин фикрлаш, мустақил ҳаётга тай­ёрлаш, ўзларининг аниқ мақ­садлари сари инти­лиш­ла­ри­ни таъминлаш мақ­са­дида тар­­биячи ва ходимла­римиз мунтазам равишда ўз устида иш олиб борадилар. Зеро, бу ўғил-қизларимизнинг кела­жакда комил инсонлар бўлиб вояга етиши, эл-юрт манфа­а­ти йўлида хизмат қи­лиш­лари, барча ҳавас қилади­ган оила аъзолари бўлиб ети­шишлари барчамизнинг энг катта юту­ғимиздир.

Мирзоҳид ИКРОМОВ,

"Меҳрибонлик уйи" директори ўринбосари.

Кўрилганлар сони: 0