Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида бугун саноатчиларнинг 1400 нафар фарзанди таълим олади. Ўқувчиларнинг фан сирларини пухта эгаллашлари учун бу ерда яратилган шароитларни эътироф этса арзийди. Албатта, бундай имкониятларни педагогик жамоа ва ўқувчилар ўзларининг интилишлари, изланишлари ва тиришқоқликлари билан оқлашмоқда.

Тажрибали, фидойи мураббий-ус­тозларнинг машаққатли ва ша­рафли меҳнатлари эвазига ўқувчи­лар фан олимпиадалари, танловлар, спорт му­собақаларида ўзларининг иқти­дор­­ларини намойиш этиб  кели­ша­ётир.

"Дўстлик" ордени соҳибаси, 26 йил­­­дан буён ёшларга рус тили ва адабиёти фанидан билим бериб ке­лаётган тажрибали ўқитувчи Анже­лика Шилова бугун таълим тизими хо­­димларининг фахрига айланган. Пе­дагогик грант ютиб олган жонкуяр педагог ёшларга фан сирларини синг­­дириб қолмасдан, улар онгида мус­тақил фикрлашни шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида эркин ижодий ишларга ҳам алоҳида эъти­бор қаратади. Қўл иши бўйича тў­га­рак очиб, миллий ҳунармандчиликни йўлга қўйган. Тўгарак қатнашчилари бу ерда фақат ҳунар ўрганиб қол­мас­дан, миллий қадрият ва анъ­ана­ла­римиз билан ҳам танишишади. Қўл иши билан тайёр­лан­ган турли тў­қув­чилик ва тикувчи­лик буюмлари бе­жи­римлиги, ўзига хос андозаси би­лан кўпчи­лик­нинг эъти­борини тор­тади.

1991 йилда Навоий давлат педа­го­гика институтини битириб, меҳнат фао­лиятини шу даргоҳда бошлаган бошланғич синф ўқитувчиси Ойгул Есемованинг тиниб-тинчимаслиги та­­шаббус ва янгиликларга қанот бағишлайди. 23 йиллик иш тажриба­си­га эга мураббий дарсдан бўш пайт­ларда ўзи ташкил этган қўғирчоқ театри учун бўш елим идишлардан турли эртак қаҳрамонлари ясайди ва бу ҳунарни ёшларга ҳам қунт би­лан ўргатиб келмоқда. Қўғирчоқ теат­ри тасдиқланган режа бўйича то­мо­шалар ҳам намойиш этиб туради.

— Болаларнинг қобилиятларини кашф этиб, юзага чиқариш мақса­ди­да ташкил этилган "Иқтидорли юл­дуз­лар" клуби маънавий таълим, тар­­биянинг миллий қадриятларимиз би­лан уйғунлашишида муҳим роль ўй­найди, — дейди мак­таб директори Ино­бат Мў­минова. — Мана шундай эр­­кин ижо­дий ишлар ор­қали фар­занд­ла­ри­мизни боқий қад­рият­ла­римиз ва анъ­ана­лари­мизни эъзоз­лаш­га, та­биатни се­виш­га, ҳаёт­­­да та­­биатнинг ҳар бир неъ­ма­тини тежаш­га, ас­раб-авай­лашга ўр­га­­та­миз.

Аҳил жамоанинг наза­рий билим­лар­ни амалда уйғун­лаш­тириб олиб бо­риши, из­ланишдан тўх­та­маслиги ўқув­­чи­лар­ни ҳам би­лим чўққилари сари етак­лай­ди. Шу боис­­­­­­дан улар кўп­лаб танлов ва бел­ла­шув­лар­да ғолиб бўлиш­моқда.      

"Билимлар беллашуви" танлови­нинг вилоят босқичида Венера Орин­баева, Малика Шаҳриддинова сов­ринли ўринни қўлга киритган бўлса­лар, "Аскар акамга мактуб" танло­вида 4-синф ўқувчиси Беҳзод Саъ­дуллаев "Энг яхши тасвирий санъат асари" йўналишида, Ойша Мелиева эса насрий мактуб йўналишида ик­кинчи ўринларни эгаллашди.

Спортда ҳам мактаб ўқувчилари ишонч­ни оқлаб келишаётир. 4-синф ўқувчиси Зийнатилло Темировнинг ка­ратэ бўйича Ўзбекистон чемпио­на­тида шоҳсупанинг юқори поғонаси­дан жой олиши жамоа фахри­дир. "Умид ни­ҳол­лари — 2012" мусо­ба­қа­ларида Жа­воҳир Муҳамедов, Арслан Авезму­ра­тов, Бегзод Му­ро­дов, Жо­нибек Музаффаров спорт­нинг бокс, таэквондо, оғир атлетика турларида сов­ринли ўринларни эгал­лаб, на­фа­қат мактаб, балки ви­лоятимиз ша­ра­фини ҳам муносиб ҳи­моя қилди­лар.

— Иш тажрибаларимизга қизиқиш катта. Мактабимизда бошланғич синф­­ларда иқтидорли ўқувчилар би­лан ишлаш мавзусида вилоят ми­­қ­ё­сида ўтказилган амалий се­ми­нар иш­тирокчилари ҳам биздан кўп нарса ўрганиб қайтдилар, — дейди мак­таб директорининг маънавий-маъ­рифий ишлар бў­йича ўринбо­са­ри Дилрабо Бер­диёрова.

И. БАҲРОНОВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 7311