Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Юртимиз¬га орзиқиб кутилган гўзаллик ва яшариш фасли — баҳор кириб кел¬ган ушбу қутлуғ кунларда Сиз азиз аёлларни, барча мўътабар онахону мунис опа-сингил¬ларимизни 8 март — Хотин-қиз¬лар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман. 

Аслида баҳорнинг илк байрами Сизга аталганида улкан маъно бор. Зеро, кўкламда ҳаёт абадиятининг тантанаси, янгиланиш ва борлиқ гўзаллик буркани-шининг ҳикмати мужассам. Шу боис ҳам баҳор ва аёл сўзларини бир-бирига боғлаб, кўклам ўз тароватини аёлдан олган десак, янглишмаймиз.

Шиорларга илҳом, ҳофизларга оҳанг берган оналаримиз ҳақида фақатгина бир кун эмас, бутун умр эҳтиром кўрсатсакда оз. Бинобарин донишманд дунёда бир аёл бўлса ҳам заргарга иш топилади, деганида, токи ҳаёт бор экан, инсон мўътабар Она сиймоси олдида доимо бош эгиб, таъзим қилишини назарда тутган бўлса, аёллари¬миз¬ни кўз қорачиғимиздек ас-раб-авайлашга даъват этган бўлса, ажаб эмас. 

Дарҳақиқат аёлларимиз хонадонла-римиз чароғбони, рўзғоримиз сариш-талигининг посбони бўлиш билан бирга, севги ва садоқат, меҳр ва муҳаббат, на¬зо¬кат ва латофат, ибо-ҳаё, андиша ва сабру қаноат каби юксак инсоний фазилатлари билан Ярат-ганнинг бе¬қиёс мўъжизасидир десак заррача муболаға эмас.  

Бугун юксак мамнуният билан айта оламизки, сўнгги йилларда мамлака-тимизда муҳтарам Юртбошимиз даъватлари асосида жамиятимизда аёллар, оналар ва опа-сингиллари-мизга юксак эҳтиром кўрсатилмоқда. 

Муҳтарам Президентимиз томонидан аёлларимизнинг ҳаётдаги ўрни ва нуфузини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли, фаол аъзоси сифатида ўзини  намоён этиши учун кенг шарт-шароитлар яратиш борасида олиб бораётган доно ва оқилона сиёсатлари дунёнинг ривожланган мамлакатларида ҳам тан олинмоқда.  

Шу ўринда юртимизда илк бор “Гендер тенглиги тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, жамиятда эркаклар ва аёл-ларнинг тенг ҳуқуқлигининг ҳуқуқий асослари яратилди. Мазкур қонун ва эътибор самараси ўлароқ мамлака-тимизнинг олтита туман ва шаҳрида аёл-ларимиз фаолият кўрсатаётгани, шунингдек, 115 нафар опа-сингил-ларимиз вилоятимиз маҳаллий Кенгаш-лари депутатлари, 4 нафар вилоятимиз вакиласи эса Республика Олий Мажлисида ҳудудларимиз ман-фаатларини ҳимоя қилаётгани қалбимизга қувонч ва ифтихор ҳисларини жойлайди. 

Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, аёл зотининг жамиятимиздаги ўрни, нуфузи¬ни янада ошириш, хотин-қизлар¬нинг турли жабҳа, йўналишларда олиб бораётган ишларини муно¬сиб баҳолаш, ҳар қайси хонадон¬да уй бекаси бўлмиш опа-син-гил¬ларимизнинг оғирини енгил қилиш асносида турмушимизни фаровон этиш мамлакатимиз раҳба-рининг доимий эътиборида. 

Бор куч ва имкониятлар оналаримиз саломатлиги, соғлом бола тарбияси, уй бекаларига зарур шарт-шароитларни яратиш, оилаларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ёш оилаларга узоқ муддатли фоизсиз ссудалар бериш, кам таъминланган оила-ларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қишлоқ жойларида хотин-қизларнинг уй меҳнатини енгиллаштиришга сафарбар этилаётгани юқоридаги фикрлари-мизнинг далилидир. 

Бунга кундалик ҳаётимиздан ўнлаб эмас, юзлаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Хусусан, куни кеча 12 нафар вилоятимизнинг аёлларининг “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлангани фикримизнинг ёрқин далилидир. 

Аёл яратувчи, фидойи тарбиячи, меҳрибон шифокор. Бугун барча соҳа-ларда хо¬тин-қизларимиз ҳалол ва покиза меҳнатлари билан турмушимиз-нинг обод, ҳаётимизнинг файзли бўлишига ўзларининг беқиёс ҳис¬са¬ла-рини қўшиб келаётганликлари барча-мизни бир¬дек қу¬вонтиради. 

Бинобарин, вилоятимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда бугунги кунда таълим, соғлиқни сақлаш, тадбир-корлик ва фермерлик каби ўнлаб соҳаларда минглаб жон¬куяр, фидойи опа-сингилларимизнинг билим ва тажрибаси, машаққатли меҳнати мужассам эканини фахр ва ифтихор билан тилга олмай иложимиз йўқ. 

Сўнгги йилларда бевосита Юртбошимизнинг раҳнамо¬лигида вилоятимизда аёллар тадбиркор¬ли-гини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган 2019 йилда 286 млрд сўмдан ортиқ кредит маб¬лағ¬лари эвазига 10774 нафар аёл доимий иш би¬лан таъминланганлиги, шунингдек, бево-сита хотин-қизларимизнинг ташаббус-кор¬лиги эвазига 3100 яқин янги иш ўрни яра¬тил¬ганлиги хотин-қизларимизнинг жамиятда, оилада ўз ўрнини то¬паётганлиги, нуфузи ва фаоллигининг янада ор¬тиб бораёт-ганлиги кўзгусидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда аёлларимизнинг саломатлиги энг долзарб вазифалардан бўлиб, "Соғлом она — соғлом бола" концепцияси ўзининг ижо¬бий натижаларини бер-моқда, дунё ҳамжамия¬ти томонидан тан олинди. 

Биргина вилоятимизда спортнинг енгил атле¬тика, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка, сузиш, бадиий ва спорт гимнастикаси каби       43 тури билан 44 минг нафардан ортиқ хотин-қизнинг шуғулланаётгани, Кумушхон Файзуллаева, Долера Давронова каби вилоятимиз спортчи қизлари Халқаро ареналарда юртимиз байроғи баланд кўтарилишига эришгани ҳам ғурур, ҳам фахр бағишлайди. 

Шуни мамнуният билан таъкид-лашимиз ло¬зимки, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бай¬рам арафасида вилоятимизда меҳнат ва жамоат ишларида фаол аёллари-миздан бир гуруҳи ҳамда кам таъминланган оилалардаги аёлларга Президент совғаларининг тарқатилаёт-ганлиги қалбларга олам-олам қувонч бахш этади. 

Энг муҳими, юртимизда яратилган кенг им¬ко¬ниятлардан самарали фойда-ланиб, хоҳ иш¬лаб чиқариш, хоҳ фан ва таълим, хоҳ спорт ёки ма¬даният соҳаси бўлсин, аёлларимизнинг нима-ларга қодир эканликлари, истеъдод ва иқти¬дор¬ла¬рининг Давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилиши бир умр ёдда қоладиган, барчага намуна бўладиган юксак шарафдир.

Улар сафларида юксак давлат мукофоти соҳибалари – опа-сингил-ларимиз борлиги билан ҳақли равишда фахрланамиз. 

Азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сизларни ва сиз орқали барча вилоятимиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни яна бир бор қутлуғ байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табрик-лайман.

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилайман. 

Доимо, юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду хуррамлик аримасин!

Байрамингиз муборак бўлсин! 

Кўрилганлар сони: 492