Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

АОКА штабида Марказий банк Бошқарув раиси матбуот котиби Акмал Назаров фқародан келиб тушган қуйидаги эътирозли саволга жавоб берди:

— Банкдан кредит сўраб мурожаат қилгандим, турли баҳоналар билан бир неча ойдан бери сарсон қилишяпти. Ҳатто ажратилган кредит суммаси банкдан тадбиркорнинг қўлига теккунига қадар ҳам узоқ кутиш керак. Аслида, мурожаатни кўриб чиқиш муддати қанча? Бу қонун билан тартибга солинганми? Тадбиркор банк томонидан сарсон қилинса, кимга мурожаат қилиш керак?

— Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 61-моддасига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, ҳар бир банк мижозларга кредит операцияларини банк Кенгаши томонидан тасдиқланган “Кредит сиёсати” (банк томонидан ажратиладиган кредитлар шартлари, ажратилиш тартиби, кредит таъминотига қўйиладиган талаблар ва кредит операцияларини амалга ошириш тартиби бўйича бошқаларни белгилаб берадиган) талабларига биноан амалга оширади.

Қайд этиш лозимки, қарз олувчи кредит юзасидан банкка расмий ариза билан мурожаат қилиши лозим, бунда банк ходимлари билан кредит олиш бўйича амалга оширилган оғзаки келишувлар юридик кучга эга бўлмайди ҳамда банк томонидан тан олинмаслиги мумкин.

Юридик шахсларнинг банк хизматларига доир мурожаатлари “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасига мувофиқ, мижозлар мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ҳамда ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши белгиланган.

“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомга кўра, банк кредит операцияларини амалга оширишда шартномада кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларида банкка кредит олиш учун расмий ариза ва бошқа зарурий ҳужжатлар топширилгандан сўнг, банк томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, тегишли жавоб берилмаганда ёки банк хизматлари истеъмолчиси сифатида ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатига дуч келган тақдирда, Марказий банкка (71) 200-00-44 рақамли “Ишонч телефони” орқали мурожаат этишлари мумкин.

Кўрилганлар сони: 2481