Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун, 8 январь куни Қизилтепа тумани марказида Асака банк Навоий вилояти филиали томонидан банк хизматлари марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ҳамда марказ ўз ишини бошлади.

Ушбу марказда юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлар кўрсатиш, хусусан жисмоний шахслар учун микроқарз, овердрафт ва бошқа кредитларни расмийлаштриш, пластик карточка очиш, халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, марказ дам олиш кунларисиз 24 соат ишлайдиган банкоматлар билан ҳам таъминланган бўлиб, бу ерда коммунал, уяли алоқа операторлари, интернет ва бошқа хизматлар учун ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

Кўрилганлар сони: 3298