Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Баҳтиёрович Ҳусанов томонидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Навоий вилоятининг 200 нафарга яқин тадбиркорлари қатнашди.
Учрашувда вазирликнинг асосий вазифалари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бериладиган имкониятлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Шу билан бирга, вазирлик томонидан “Ягона миллий меҳнат тизими” дастури ишлаб чиқилганлиги, мазкур дастур иш билан банд ҳар бир фуқаро ва ҳар бир иш ўрнининг ҳисобини юритиш, электрон меҳнат дафтарчаси ва электрон меҳнат шартномаларини юритиш имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тадбиркорлар билан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, корхоналардаги меҳнат муносабатлари, бандлик ва иш ўринлари яратиш бўйича ўтказилган очиқ мулоқотда 20 та муаммо ва таклиф ўртага ташланди.
Мурожаатларнинг 11 таси тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш масаласида, 2 таси ишсиз шахсларни касбга қайта тайёрлаш ва малакали мутахассис тайёрлаш бўйича,
3 нафар фуқаро тадбиркорлар учун бандлик тизимига миннатдорчилик масаласида, 2 нафар фуқаролар эса ишга жойлаштириш масаласида, 2 нафар ишсиз шахсларга субсидия ажратиш бўйича берилди.
Мурожаатлар ўрганилиб, амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Кўрилганлар сони: 3373