Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Спорт ёшларимиз ҳаётининг бир қисмига айланиши ҳар жиҳатдан фойдали. Айниқса, қўлга киритган ютуғингдан қувонсанг ва янги марралар сари ғайрат билан олға қадам ташласанг. Бундан яқинларинг фахру ғурур туйса. Шунда юрт байроғини баланд кўтармоқ олий мақсадингга айланиб бораверади. Навоий шаҳридаги 4-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида дилида шундай улкан орзулар билан машғулотларга қатнаб, турли мусобақаларда ғолиб­ликни қўлга киритиб келаётган йигит-қизлар кўп. Улардан бири бокснинг оғир вазн тоифасида кўплаб ютуқларга эришган спортчи йигит Достон Ўриновдир.

— Ёшларимиз ора­сида спорт­нинг бу тури билан шу­ғул­лана­диганлар кам учрайди, — дей­ди БЎСМ директо­ри Шойим Хиди­ров. — Ҳозир эса бу спорт тури­га макта­би­миз­да ҳам қизи­қиш кучайиб бор­моқ­да. Болалар­нинг шу­ғулланиши учун бокс за­ли барча ке­ракли спорт ин­вен­тарлари билан жи­ҳоз­ланган. Достон каби ўқувчи­ларимизга ҳавас қилиб, бокс тўгарагига ёзиладиганлар ҳам борлиги қувонарли. 

Достоннинг мусобақалардаги муваффақияти, доимо олдинга интилиши ундаги ирода, қатъ­ий­лик, спортга бўлган муҳабба­тидан нишона. Қолаверса, оила­си ҳам уни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келади. 

— У ўзига нисбатан жуда та­лаб­чан йигит, — дейди му­раббий Тўлқин Муҳамматов. — Маш­ғулотларга тенгдошлари билан илк кела бошлаган пайт­ларида ундаги астойдил қизи­қиш­ни кўриб, хурсанд бўлган­ман. Айрим болалар қийинчи­лик­ларга чида­гиси келмай ке­тиб ҳам қолишган. Достон эса мунта­зам бокс залига келиш­ни канда қилмасди. Ҳатто дарс­дан бўш вақт орттириб, қўшимча машғу­лот­ларга ҳам қатнашга улгурарди. 

Бу интилишлар бесамар кет­ма­ди. 2012 йил ўсмирлар ўрта­сида Чирчиқ шаҳрида ўтказил­ган бокс бўйича Ўзбекистон чем­пионатида оғир вазнда фахрли 2-ўринни эгал­лади ва Озар­бай­жонда бўлиб ўтадиган хал­қаро турнирда иш­тирок этиш ҳуқуқини қўлга ки­рит­ди. Бу турнирда ҳам Достон бошқа давлат боксчиларидан қолиш­маган ҳолда ўз маҳорати ва қобилиятини намоён этди. 

— Бокс билан ўн ёшимдан бу­ён шуғулланиб келаман, — дей­ди у биз билан суҳбатда. — Баъ­зан уйга жароҳат билан қайтганимда, онам боксга қат­на­шимга норози бўлиб қолар­ди­лар. Бу спорт турига меҳрим бўлакчалиги учун ҳам ортга қайт­­мадим. Ҳозир эришган ютуқ­ларимдан ота-онамнинг ҳам юзлари ёруғ. Рингда турга­ним­да, аввало, онамни эслай­ман. Менга ишонч билдириб турган яқинларим, устозларим, она шаҳрим кўз олдимдан ўтади. Бу менга таърифлаб бўлмас куч-ғайрат бергандай бўлади. Кела­жакда Артур Григорьян, Элшод Расуловлардек боксчи бўлишни орзу қиламан. Улар сингари юр­тим байроғини дунё майдо­ни­да мағрур ҳилпиратгим келади.

Дилига улкан орзуларни тугиб, Ватанимиз шаънини ҳи­моя қи­лишга бел боғлаган спорт­чи йигитнинг эзгу ният­лари амал­га ошишини чин дилдан иста­дик. Зеро, Достон сингари йигиту қиз­лар юрти­мизнинг чин маъно­даги фахру ғурури, ишонч тоғидир.

М. МАРДОНОВА.

Кўрилганлар сони: 6897