Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида Навоий шаҳридаги “Амфитеатр” биносида ташкил этилган тантанали маросимни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов очиб берди. Вилоят ҳокими барчани энг улуғ байрам бўлган мустақиллик билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди. Мамлакатимиз, хусусан, вилоятимизда қисқа вақт ичида қўлга киритилган улкан марралар ҳақида сўз юритар экан, бунда фидойи ҳамюртларимизнинг муносиб ҳиссаси борлигини эътироф этди. Шунингдек, мустақиллик йилларида ҳудудимизда бунёдкорлик ишларига қаратилаётган алоҳида эътибор, бунинг натижасида кўзни қувонтирадиган, аҳоли фаровонлиги учун хизмат қиладиган муҳташам бинолар қад ростлаётгани хусусида гапирди. Мадҳиямиз янграган лаҳзада байрам иштирокчилари ўринларидан туриб, ўзларининг ҳурмат-эҳтиромларини намоён этдилар. Шундан сўнг тадбир вилоятимиз санъаткорлари, ҳарбийларимиз, спортчиларимиз чиқишлари билан давом этди. Республикадан ташриф буюрган хонандаларнинг концерт дастури йиғилганларда унутилмас таассурот қолдирди.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6928