Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бадминтон

11.01.2017 19:26:15


Навоий шаҳридаги 16-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бадминтон бўйича "Камолот" кубоги" мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Ёш авлодни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш, спортнинг бадминтон турини кенг оммалаштириш мақсадида ўтказилган мусобақада туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 12 ёшли ўғил ва қиз болалар қатнашишди.

Қизғин кечган ўйинда ўғил бо­лалар ўртасида Навбаҳор туманидаги 5-сонли мактаб ўқув­чиси Хумоюн Худой­бер­диев ғолиб, деб топилди. 2-ўрин нуроталик Фирдавс На­мозов, 3-ўрин қизилтепалик Аҳ­рор Амоновга насиб этди.

Қиз­лар ўртасида ҳам ғолиб­ликни Нав­­баҳордаги 5-умум­таълим мактабидан Лола Раҳ­мон­қу­лова эгаллади. Қизил­те­падан Сарвиноз Каримова, Нурота­дан Нилуфар Сунна­това­лар ке­йинги ўрин соҳиби бўлишди. Умум­жамоа ҳисо­би­да Навба­ҳор тумани жамоаси 1-ўрин билан тақ­дирланди. Қи­зилтепа, Нурота туман жамоа­лари 2-, 3-ўрин­ларга лойиқ, деб топилди.

Якунда ғолиб ва совриндор­лар­га диплом, эсдалик совға­лари топширилди.

Кўрилганлар сони: 7001