Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда "Экосан" экология ва саломатлик хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун экологик медиатур ташкил этилди.

Вилоят бўйлаб давом этган эко­саё­ҳат­да журналистлар атроф-муҳит му­ҳофазаси ва барқарор ривожланиш соҳасида олиб борилаётган ишлар би­­­лан яқиндан танишди.

Юртбошимиз раҳнамолигида эко­логик барқарорликни таъминлаш, ат­роф-муҳитни муҳофаза қилиш, фауна ва флораларнинг хилма хиллигини таъ­­минлаш, яшиллик оламини ас­раш­­га алоҳида эътибор қаратил­моқда. Бун­да табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, саноатда хом­ашёни қай­та ишлаш жараёнида ат­мос­фера ҳа­воси тозалигини таъ­мин­лаш етак­чи вазифа саналмоқда. Ай­ниқса, мо­дер­низация ва реконструк­ция иш­лари, инновацион техноло­гия­ларни ама­лиёт­га жорий этиш бу бо­ра­даги иш­­ларда муҳим омил бўл­моқда.

— Экомедиасаёҳатда оммавий ах­борот во­ситалари вакиллари мам­ла­кати­миз­­да атроф-муҳитни муҳофаза қи­­лиш борасида олиб борилаётган иш­­лардан хабардор бўлиш ҳамда бой табиатимизнинг бетакрорлигини яна­­­да кенгроқ намоён этиш имкония­ти­га эга бўлди, — дейди Ўзбекистон Рес­публикаси та­биатни муҳофаза қилиш давлат қў­митаси тарғибот-таш­виқот ва ахбо­рот хизмати бош му­тахассиси Маъ­мура Толипова. — "Масс-медиа ва эко­­­логия: бар­қа­рор ривожланиш мақ­садларида ҳам­­кор­лик" лойиҳаси дои­расида ўт­ка­зила­ёт­ган мазкур тад­бир йирик са­ноат тармоқларида ат­мос­фера му­саф­фо­лигини таъмин­лаш, та­биий ре­сурс­лардан оқилона фой­да­ланиш ҳам­да наботот ва ҳай­во­­нот олами по­пу­ля­циясини янада ривож­лан­ти­риш­да муҳим омил бўл­моқ­да. Айниқса, рес­публикамизда со­ҳага оид меъё­рий-ҳуқуқий асос­лар­нинг мус­таҳ­кам­ла­наётгани алоҳида эъти­рофга ло­йиқ. 

Экомедиатур доирасида вилоят­нинг Тў­дакўл сув ҳавзасига саёҳат уюш­­тирилди. Иштирокчилар кўлнинг та­биий флора ва фаунаси билан та­ни­шиб, ўсимлик ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш йўлидаги изланиш­лар­дан хабардор бўлди. Хусусан, бугунги кун­да мазкур сув ҳавзасида интенсив усулда ноёб балиқ чавоқларини пар­варишлаш, ёввойи ўрдак турларини кў­пайтиришга алоҳида этибор қа­ра­ти­лаётир. Кўлда "Aqua-Tudakul" Ўз­бекистон-Америка қўшма корхонаси то­монидан Африка лаққа балиғи ҳам­да бошқа кўплаб турлар интенсив усул­да кўпайтирилаётир. Корхона то­монидан махсус замонавий инкуба­ция цехларининг ташкил этилгани ин­­­новацион лойиҳалардан биридир. Айни пайтда сув ҳавзасининг қушлар ола­мини бойитиш мақсадида, ёв­войи ўрдаклар парваришлаш ва кў­пайтиришга ихтисослашган "Яшил диёр" хусусий питомниги ташкил этил­­ди. Эндиликда кўлнинг табиий ре­­­сурслари янада кенгаяди.

Экомедиатур иштирокчилари Қи­зил­қум кенглигидаги Жарақудуқ да­ра­си­да жойлашган ноёб табиий ёд­горлик маж­муаси — Тошўрмон да­расига таш­риф буюрди. Дарада тошга айланган ўсим­лик, ҳайвон суяклари ва балиқ тиш­лари табиий ҳол­да сақланиб қол­ган. Илмий ман­баларга кўра, бундан юз миллион йил аввал Қизилқум саҳ­роси ўрнида Те­тиз денгизи мав­жуд бўлган, табиий ўзгаришлар на­ти­жасида саҳ­ро­га айланган денгиз ўр­нида Тош­ўр­мон қол­диқлари сақ­ланиб қолган.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ

Кўрилганлар сони: 6175