Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимизнинг 2018 йил 13 январдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан вилоятимизда изчил ишлар амалга оширилмоқда.

  Мазкур ҳужжат ижроси юзасидан ке­ча бир гуруҳ навоийлик бўлажак ас­карларнинг илк гуруҳи ҳарбий хиз­матга жўнаб кет­ди. Аскарларни ҳар­бий хизматга тантанали кузатув ма­ро­сими Навоий шаҳридаги "Гулшан" тантаналар кошо­на­сида ўтказилиб, унда мутасадди ташкилотлар вакил­лари, ота-оналар сўзга чиқди.

  — Ўғлим Шоҳруҳ Муҳаммадовни ҳарбий хизматга жў­натяпман, — дей­ди Навоий шаҳри фуқароси Дил­фуза Йўл­дошева. — Бугун фар­зандимни аскарлик либосида кў­риб, ғурурланиб кетдим. Ўғлим қа­торида ҳарбий хизматга жўнатила­ётган барча йигитларни Ватанга сид­қидилдан хиз­мат қилиб, ёруғ юз би­лан зимма­ларидаги ишончни оқ­лаш­ларини тилайман.

  — Аскар бўлишни ҳар бир йигит орзу қилади, — дейди кар­мана­лик Жасур Фазлиддинов. — Бугун мен ана шу орзуимга эришдим. Ал­батта, садоқат билан юртимга хизмат қилиб, Ватан тинчлиги, осойишта­лигига муносиб ҳисса қўшаман.

  Тадбир давомида меҳмонлар учун ош тортилиб, санъат­корларнинг куй-қўшиқлари даврага янада файз киритди.

Кўрилганлар сони: 5854