Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Алина Ҳакимова яқин келажакда машҳур адаши Алина Кабаева сингари дунёга танилса, ажабмас. 
13 ёшидан бошлаб, вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида маҳоратини ошираётган Навоий кончилик коллежи ўқувчиси 2013-2014 йилларда Қарши, Навоий, Андижон ва Термиз шаҳарларида ўтказилган триатлон ва дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубоги беллашувларида энг юқори ўринларни эгаллаган ҳолда мамлакат терма жамоасига жалб этилди. Унинг таркибида ўтган йилнинг декабрь ойида Таиланддаги Осиё чемпионатида триатлон бўйича кумуш медаль соҳибасига айланди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида эса шу мамлакатда бўлиб ўтган соҳил спорти турларидан Осиё ўйинларининг дуатлончилар баҳсида фахрли III ўринни забт этди.
Мамлакатимиз Конституцияси куни арафасида Навоийдаги “Ёшлар маркази”да унинг ана шу ғалабасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда “Ватанпавар” ташкилотининг вилоят Кенгаши раиси Аслам Жумаев Алина Ҳакимовага 1,5 миллион сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
– Қўлга киритаётган ютуқларим мамлакатимизда ёш авлоднинг спорт билан шуғулланиши учун барча имконият ва шарт-шароитлар яратилганлиги самарасидир, – дейди Алина. – Жумладан, бизнинг ўқув-машғулотлар базамизда ҳам маҳоратимизни доимий равишда ошириб боришимиз учун барча зарур қулайликлар яратилган. Мураббийим Одилжон Қораев раҳбарлигида улардан самарали фойдаланган ҳолда нафақат Осиё, балки жаҳон миқёсидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёрланаяпмиз.

Олим ХЎЖАЕВ

Кўрилганлар сони: 7682