Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

     4-синфдан инглиз тилини ўрганишга қизиққан Нурбек даставал Тошкентдаги Инҳа университетида ўқишга киришни орзу қиларди. Ахборот коммуникацион технологиялари соҳасида фаолият юритиш дунёдаги энг яхши дастурчилар қаторидан жой олишни ният қилган қаҳрамонимизни кейинчалик фикрлари ўзгарди.
Амакисининг ўғли Англияга ўқишга кетганидан сўнг унинг ҳам бирдан бир орзуси чет элда ўқиш бўлди. Хорижий олийгоҳларга ўқишга киришнинг эса ўзига яраша талаблари бор. Навоий шаҳридаги 1- сонли лицейида ўқиш давомида у ҳар кунлик дарс соатларини янада кўпайтириб, яхшироқ билим олишга интилди.
      Унинг ана шу изланишлари натижаси чет элда ўқиш учун асосий имтиҳон ўрнини босувчи сертификатлар - IELTS 7,5 , SAT 1340 (SATдан 1200 балл тўплаганлар учун аслида Америка олийгоҳларига кириш учун асосий мезон ҳисобланади) балл йиғишига эришди.
Нурбек тил ўрганиш баробарида “ҳамёнбоп олийгоҳлар”ни қидирди. Унинг айтишича, танлаган мамлакатлари ичида энг қиммати Англия энг арзони эса Америка экан. АҚШда ўқимоқчи бўлганларнинг натижалари - IELTS 6,5 - 7 SAT 1200дан юқори бўлиши керак. Энг яхшиси шундаки Америкада чекланмаган олийгоҳларга имтиҳон топширишингиз мумкин. Ана шу иккита имтиҳон билан хоҳлаган университетингизга тест синовларисиз кира оласиз.
      - Имтиҳонсиз, бироқ мактабдаги, лицейдаги баҳолар ва ўқитувчи тавсияномаси ҳам керак бўлади. –дейди бугун Америка университетлари талабаси бўлган Нурбек Эргашов. - Кўпроқ SATни америкаларнинг ўзи топширади. IELTSни инглиз тили она тили бўлмаган мамлакат фуқаролари топширади. SATда математика ва инглиз тили қисмлари бор. Америка олийгоҳларига ҳужжат топшириш сентябрдан мартгача бўлади. Мен ҳам 2020 йил март ойида онлайн тарзда ҳужжат топширдим ва эришган ютуқларим - IELTS 7, 5, SATдаги 1340 йиққан балларимм фойда берди. Бу сертификатлар билан мен Америка университетларининг 20тасига қабул қилиндим. Улар орасида Ўзбекистондаги Webster университети ҳам бор. Аммо менинг ниятим чет элда ўқиш.
Бугунги пандемия шароити сабаб эса мен Америкадаги ўқишимни кейинги йил давом эттирмоқчиман. Ҳозир эса учқудуқлик ёшларга ўз билимим тажрибамни ўргатмоқчиман. Ўқув курси ташкил этиш орқали ўзим каби ёшларни кўпайтирмоқчиман.
      Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Кўрилганлар сони: 2528