Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов АҚШ давлати вакилларини қабул қилди. Ушбу музокараларда 12 та соҳада ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Америка фуқароси бўлган асли африкалик Томас Исен Исаҳ ҳаво юк транспорти билан шуғулланишни истаб, ҳамкорлик қилиш учун Навоийнинг иқтисодий салоҳияти билан танишди. Юртимиздан донли ва дуккакли экинлар, шоли, полиз, сабзавотларни ҳаво юк транспорти орқали хориж давлатларига экспорт қилишни режалаштирди. У ўзбекистонлик хамкорлари билан «OVERSEAS FOURWAYS ENTERPRISES» маъсулияти чекланган жамиятга асос солиб, уни давлат рўйхатидан ҳам ўтказди.

Бугунги кунда инвесторлар томонидан вилоятнинг бозор иқтисодиёти ҳамда мавжуд имкониятлари ўрганилмоқда. Ушбу ҳамкорлик амалга оширилса вилоят иқтисодиёти ўсишига, аҳоли даромади ошишига ҳамда иш ўрни яратилишига эришилади.

Кўрилганлар сони: 2971