Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда асаларичилик қишлоқ хўжалигининг тобора тараққий этиб бораётган муҳим йўналишларидан бири саналади. Президентимизнинг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани ривожлантиришнинг янги имкониятларини очди.

Маълумки, асаларичилик тармоғини ривожлантиришда наслчилик, наслли ариларнинг кўпайтиришнинг аҳамияти жуда катта. Навоий вилоятида ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ҳудудда 900 дан зиёд асаларичилик хўжаликлари фаолият юритаётган бўлиб,уларда 54 мингта асалари оиласи боқилмоқда. Аҳамиятлиси, “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари мазкур хўжаликлар фаолиятини назорат қилиб бориб, ўрни келганда уларга муаммоларини ҳал этишда кўмак бермоқда.

Хусусан, Навоий шаҳридаги “Акмал Шифо Асали” наслчилик фермер хўжалигида бугунги кунга келиб 400 қутидан ортиқ асалари парваришланмоқда. Эътирофлиси, бу ерда карпат зотли наслли арилар купайтирилиб, юқори ҳосил олинмоқда. Фермер хўжалиги Украина давлатининг Закарпатия вилоятидан “Карпат” зотли она асаларилардан келтириб, фермер хўжалигида насл кўпайтириш ишларини олиб бориб, қўшни вилоят асаларичиларини ҳам шу маҳсулдор зот билан таъминлаш ишларини бажариб келмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларининг, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг соҳадаги тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар мазкур асаларичилик хўжалиги учун ҳам муаммони ҳал этишда қўл келди.

Яъни, жорий йилнинг 4 май куни “Ўзагроинспеция” вилоят бошқармасига “Акмал Шифо Асали” наслчилик фермер хўжалиги  раиси Шерзод Темиров Кармана ва Хатирчи туманларида фаолият юритаётган фермер хўжаликларига етказиб берилган асалари оиласи тўловидан вужудга келган 54 миллион 620 минг сўмлик дебиторлик қарзини ундириб беришни сўраб ёзма мурожаат этган эди.

Ушбу мурожаат бўйича инспекция ходимлари томонидан жорий йилнинг май ойида “Акмал Шифо Асали” наслчилик фермер хўжалигига  дебиторлик қарзи ундириб берилишида амалий ёрдам берилди.

Бундан ташқари, Навоий вилоят асаларичилар ассоциацияси жорий йилнинг 4 майида “Акмал Шифо Асали” фермер хўжалигининг наслчилик ишларини меъёрида олиб бориш, гулчангбоп ва нектарбоп ўсимликлар экиш учун 10 гектар ерга эҳтиёжи борлиги, бу бўйича хўжаликка амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб  инспекцияга ёзма мурожаат қилган эди. Бу масала ҳам эътибордан четда қолмади. Инспекция томонидан бу масала бўйича Қизилтепа туман ҳокимлигига мурожаат қилиниб, асаларичилик хўжалигига наслчилик ишларини меъёрида олиб бориши, гулчангбоп ва нектарбоп ўсимликлар экиш учун туманда мавжуд заҳира ер майдонларидан 2154, 2165, 1731, 1732қ, 51, 51қ ва 52- контурлар таклиф этилди. Бир сўз билан айтганда, мурожаатнинг ижобий      ҳал этилишига эришилди.

 

 

Зиёдулла ТЎХТАЕВ,

“Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси

чорвачиликда наслчилик ишини назорат

қилиш бўлими бош инспектори

 

 

Кўрилганлар сони: 494