Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳали ёш бўлишига қарамай улкан мақсад билан спортнинг қўл жанги тури бўйича шуғулланиб келаётган Навоий шаҳридаги 7-умумтаълим мактабнинг 8-синф ўқувчиси 15 ёшли Асадбек Тошпўлатов ўзига билдирилган ишончни астойдил оқлади.

У 20-26 сентябрь кунлари Молдавия давлатида бўлиб ўтган дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан минг нафар­га яқин спортчи қатнашган ёшлар ва ўсмирлар  ўртаси­даги жаҳон чемпионатида барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, жаҳон чем­пиони, деган номга сазовор бўлди.

— Fолиб бўлишимда му­раб­бийим қўл жанги феде­рацияси вилоят филиали ижрочи директори Карим Холиқов, жисмоний тарбия ўқитувчим Отабек Собиров­ларнинг ҳиссаси катта, — дейди биз билан суҳбатда ёш спортчи А. Тошпўлатов. — Ҳамма яқинларим, устоз­ларим, дўстларим ғалабам­дан хурсанд бўлишди. Бун­дан кейинги нуфузли мусо­бақаларда ҳам Ўзбекистон номи баралла янграши учун ҳаракат қиламан.

Жаҳон чемпионатида йи­гирма бир нафар ўзбекис­тон­лик ёш юрт шарафи учун майдонга чиқди. Уларнинг 16 нафари совриндор бў­либ ватанга қайтишди. Бу фахрланса арзигулик нати­жа! Қувонарлиси, Ўзбекис­тон шарафини ҳимоя қи­лиш­га отланган тўрт нафар навоийликнинг бари медаль билан вилоятимизга қайтди. Жумладан, Аббос Қодиров 2-, Фаррух Рашидов ҳамда Темур Тойировлар 3-ўрин­ни эгаллади. Умумжамоа ҳи­собида ватанимиз  спорт­чи­лари  Россия давлатидан сўнг 2-ўринни забт этди. Бунга вилоятдошларимиз­нинг муносиб улуш қўшгани фахр-ифтихор уйғотади кўн­гилда.

Кеча қўл жанги федера­ция­си вилоят филиали за­лида ғолиб ва совриндор­лар­ни тақдирлаш мароси­ми бўлиб ўтди. Унда Ўзбе­кис­тон Қаҳ­рамони, НКМК директори Қувондиқ Санақу­лов жаҳон чем­пионати соврин­дорлари­ни қизғин табрик­лади. Улар­нинг улкан ютуғи фарзанд­лик бурчини шараф билан адо этиш эканлиги алоҳида таъкидланди. Шун­дан сўнгғолиб ёшларга эсда­лик совғалари топширилди. Ватан байроғини мағрур ҳилпи­ратишни мақсад қи­либ, бун­га эришиб келаётган ёш спорт­чиларимиздан яна  улкан ғалабаларни кутиб қоламиз!

Зулфия  БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6566