Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аҳолини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, тўловларни вақтида ундириш бугун энг асосий муаммолардан бирига айлангани сир эмас. Эндиликда соҳадаги бир-бирига боғлиқ чигал муаммолар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан ўз ечимини топадиган бўлди.

Унда "Ўзбекэнерго" ва "Ўзтранс­газ" компаниялари фаолиятини таш­кил этишдаги хато ҳамда камчи­ликлар, шунингдек, тўлов интизоми­ни мус­таҳ­камлаш, энергия ресурс­ла­ри­дан ноқонуний фойдаланиш­нинг олдини олиш ва дебитор қарз­дорликни камайтириш билан боғ­лиқ ва бошқа муаммолар танқидий кўриб чиқилган ҳамда уларни бар­тараф этиш бўйича аниқ чора-тад­бирлар белгиланган.

Ушбу Фармон билан бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида энер­гия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқла­рига ноқонуний уланиш ҳамда та­лон-торож қилиш ҳолатларини бар­тараф этиш ва олдини олишга, шу­нингдек, суд ҳужжатларининг сўз­сиз ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси таш­кил этилади. У энергия ресурс­лари етказиб берилиши, ҳисоб-ки­тобларнинг ўз вақтида амалга оши­рилиши юзасидан, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектларда текширишлар ўтказиш, қарздор­ликни ундириш, ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга белгиланган тартибда молиявий санкция қўллаш, талон-торож ҳолатлари аниқланган­да, истеъмолчиларни электр ҳамда газ тармоқларидан узиш, ҳолатлар бартараф этилган ҳамда тўловлар тўлиқ амалга оширилганда, истеъ­мол­чиларни тармоққа қайта улаш ва бошқа ҳуқуқларга эга.

Ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, энергия ре­сурс­лари учун қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчиларни тармоқ­дан узиш тартиби аниқлаштирилди. Унга мувофиқ, 2017 йил 1 июлдан бошлаб, истеъмолчи — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳи­соб-китоб қилишлари шарт. Юри­дик шахслар ва якка тартиб­даги тадбиркорларга энергия ресурсла­ри олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади.

Н. НОРМАТОВА,

вилоят ҳокимлиги юридик бўлим бошлиғи.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6380