Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сиз энди фирибгарларнинг найрангларидан муҳофаза қилингансиз…

Бугунги кунда бутун дунёда вақт етишмаслик долзарб муамолардан биридир. Иш, турли муддатлар ва абадий цейтнот бизнинг бўш вақтимизни чекламоқда. Бундай вазиятда бутун дунёда ривожланиб бораётган интернет дўконлар истеъмолчиларнинг хаётини осонлаштиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Марказий банк «Электрон тижорат тўғрисида»ги (янги нашрда) қонун лойиҳаси тайёрланди. Бу янгилик маиший техника ишлаб чиқарувчи Artel компанияси учун ривожланиш йўлида янги қадам бўлди. Artel компанияси ўзинингartelmarket.uz интернет дўконини яратди, ва эндиликда Ўзбекистон аҳолиси компьютердан узоқлашмай харид қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Онлайн харидларнинг асосий устунликлари нимада? Асосий устунлик харидорлар учун қулайлик яратишда ва буartelmarket.uz интернет дўконини яратишга туртки бўлди.

Купчилик одамларда маиший техника сотиб олишни ўйлаганларида уларнинг онгига дўконларда узоқ юриш, сотувқиларнинг кўплаб маслаҳатлари ва олинган техникани уйга етказишлар келади. Artelmarket.uz интернет дўкони яратилганидан сўнг, харидорлар Artel номи остида ишлаб чиқарилаётган маиший техникаларни диванда ўтириб қулай шароитда сотиб олиш имконияти яратилди. Artelmarket.uzсайти ёрдамида истеъмолчилар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган совуткичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари, ошхона плиталари, ўрнатма техника, телевизорлар, мини печлар, уяли телифонлар, чанг юткичларни сотиб олишлари мумкин. Сайтда маҳсулотлар ҳақида тўлиқ маълумотларни ҳам топиш мумкин.

Интернет дўкон ҳеч қандай узилишларсиз ишламоқда. Дўкон «танла – буюртма бер – харид қил» тизими асосида ишлайди ва бу маҳсулотнинг нарҳига хеч қандай тасир ўтказмайди. Актив реклама қилинмаётганлигига қарамай, интернет дўкон аҳоли орасида оммабоп бўлиб, ҳар куни бир неча буюртмалар келиб тушмоқда. Шу билан бирга, сайтнинг яна бир афзалиги шундаки, харид қилинган маҳсулотлар Тошкент шаҳри бўйлаб бепул етказиб берилади.

Сайт ўз фаолиятини шу йилнинг ёзида иш бошлади ва шу кунга қадар 1000га яқин маҳсулотлар сотилди. Бугунги кунга келибArtel маҳсулотларига икки усул билан буюртма бериш мумкин: телефон орқали +998 71 1509099 ёки сайт орқали.

Интернет дўкон Ўзбекистон бозори учун савдонинг янги модели бўлгани учун, баъзи харидорлар интернет савдоларга шубҳа билан қарамоқдалар. Artelmarket.uz харидор ўзига керакли маҳсулотга буюртма берганидан сўнг, оператор мижозга қўнғироқ қилади ва буюртма шартларини келишиб олади. Мижозга кулай вақтда маҳсулот керакли манзилга етказиб берилади. Харидор маҳсулотни текшириб олганидан сўнг, техника учун пул тўлайди. Интернет харид орқали истеъмолчилар вақтлари ва асабларини тежайдилар, шу билан бирга бозорда тез-тез учраб турадиган фирбгарларнинг тузоғига ҳам тушмайдилар.

Интернет савдолар хорижда одатий холатга айланган. Эндиликда ўзбекистонлик харидорларда ҳам бундай имконият бор. Artelmarket.uz интернет дўкони Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантиришда биринчи ва муҳим қадам бўлди.

Кўрилганлар сони: 6883