Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Навоий вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш”, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш”, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш”, “Ижтимоий соҳани ривожлантириш”, “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат” сингари бешта устувор йўналишларни ўзида мужассамлаштирган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизнинг келгуси фаолиятини белгиловчи муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармони асосида қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мазмун-моҳиятини ҳудудларда тарғиб қилиш, шунингдек амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни боришини  ўрганиш мақсадида 2017 йил ёзги таътил даври учун амалий лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, унда ҳар бир ҳудуд бўйича профессор-ўқитувчилар ва кўнгилли иқтидорли талабалардан иборат ижодий ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Навоий вилояти ҳокимлигида вилоят, туман, шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда мазкур ижодий ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида ўтказилган семинар йиғилишда вилоятда ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Унда ижодий-ишчи гуруҳлар томонидан вилоятда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишув, эришилган ижодий натижаларни оммалаштириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўллари бўйича таклифларни ўрганишни ташкил этиш ҳамда олдинда турган устувор вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди.

— Навоий вилоятида университетимизнинг 10 нафарга яқин профессор-ўқитувчилари, 30 нафар талаба-ёшлари ижодий ишчи гуруҳ таркиби сифатида ташриф буюрган. Вилоят фаоллари билан биргаликда Ҳаракатлар стратегиясининг барча йўналишлари бўйича қилинаётган ишларни ўрганишни ва амалий кўмак беришни мақсад этганмиз. Амалий лойиҳа пировардида, мавжуд ҳолат бўйича Тараққиёт стратегияси маркази билан ҳамкорликда кенг қамровли таҳлилий ахборот тайёрлаш ҳамда ҳудудларни истиқболда ривожлантиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган, — дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, ижодий-ишчи гуруҳ раҳбари  Баҳодир Ҳасанов.

Ҳаракатлар стратегиясини ўрганиш бўйича ташкил этилган ижодий-ишчи гуруҳи август ойининг 20 санасига қадар фаолият олиб бориши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6250