Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш, улар қалбида юртга садоқат туйғуларини кучайтириш мақсадида бугун ҳудудларда “Ёшлар фестивали” тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Ана шундай кўтаринки шукуҳга бой бўлган тадбирлардан бири Навоий шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

 

Унда вилоятимиздаги ҳарбий қисмларда фаолият кўрсатаётган мард, жасур йигитларимиз ёшларга ҳарбий-ўқув намойишларини кўрсатдилар. Бу эса барчага ғурур ва ифтихор туйғуларини бахш этди.

 

Ўзаро самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда зобитлар ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб беришди. Учрашувда ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқишлари кучли эканлиги намоён бўлди.

Кўрилганлар сони: 2846