Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз тарихида унутилмас ва қутлуғ сана – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган-лигининг 28 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳрида ДХХ, ИИБ, Миллий гвардия ҳамда мудофаа вазирлиги тизимидаги ишчи ходимлар оилаларига уй топширилди.
2018 йил давомида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари учун умумий қиймати салкам 30,0 млрд. сўмликдан ортиқ қийматга эга бўлган 8 та 5 қаватли жами 240 хонадонли турар-жой бинолари топширилган эди.
Шаҳримизнинг энг кўркам ва замонавий инфратузилмага эга бўлган ҳудудларида жорий йил 6 та 5 қаватли жами 180 хонадонли уйлар қад ростлади.
Эътироф этиш жоизки, умумий қиймати 23.0 млрд. сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган мазкур хонадонлар мудофаа, ички ишлар, миллий гвардия ҳамда давлат хавфсизлиги ходимларига байрам арафасида муносиб совға бўлди.
Кўрилганлар сони: 3525