Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий давлат педагогика институтида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ўрганишга бағишланган республика семинар-тренинги бўлиб ўтди. 

Унда вилоят ҳокимлиги Таш­­килий-назорат гуруҳи раҳбари Равшан Ҳайдаров,  Fафур Fулом номидаги наш­риёт-матбаа ижодий уйи дирек­тори Лазиз Тангриев, Тош­кент дав­лат юри­дик уни­вер­­си­тети до­центи Эш­му­ҳам­­мад Қо­диров, Ўзбекистон Ёзувчи­лар уюш­ма­си аъзоси Луқмон Бўри­хон, ўқитув­чи ва талаба­лар, депутатлар, кенг жа­моат­чилик ҳамда оммавий ах­борот воситалари вакил­лари қат­нашди.

Маърузачилар Ҳаракатлар ст­ратегияси мақсад ва йў­на­лишлари ҳақида батафсил сўз­лаб беришди. Хусусан, дав­­лат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қо­нун устуворлигини таъмин­лаш ва суд-ҳуқуқ тизимини яна­да ислоҳ қилиш, миллий иқ­тисодиётни ривожлан­ти­риш ва либераллаштириш, "Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаатлари йили"да ижти­моий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро то­тув­лик ва диний бағрикенг­лик­ни таъминлаш ҳамда чуқур ўй­ланган, ўзаро манфаатли ва ташқи сиёсатни амал­­­­га оши­риш борасида дав­­­­латимиз сиёсатининг маз­мун-моҳияти аниқ мисол­лар­да ифодалаб берилди.

Савол-жавоб, жонли му­ло­қотлар тарзида ўтган семи­нар-тренингда қатнашчилар ўзларини қизиқтирган савол­ларига жавоб олдилар. Худди шундай семинар-тренинглар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилишига ке­лишиб олинди.

А. ЖЎРАЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5917