Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўтган ҳафта давомида юртимизнинг барча ҳудудларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган медиа ҳафталик бўлиб ўтди.

Навоий шаҳридаги "Ёшлар мар­кази"да ҳам вилоят ҳокимлиги, кор­­хона, ташкилот ва муас­саса­лари, нодавлат нотижорат ташки­лот­­лари, оммавий ахборот воси­та­лари вакиллари иштирокида "Мам­­­­­лакатимизнинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривож­лан­ти­ришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқти­со­дий дас­турининг энг муҳим устувор йў­налишлари" мавзусида таш­кил этил­ган мазкур тадбирда ви­лоят ҳо­­кимининг биринчи ўрин­босари У.Раззоқов иштирокчи­ларни иж­ти­моий-иқтисодий соҳа­да ўтган йил­да эришилган нати­жалар ва кўр­саткичлар билан та­ништирди.

Таъкидландики, саноат ва қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотлари иш­лаб чиқаришдаги кўрсаткич­лари­миз экспорт ҳажмини оши­ришга ҳам имкон яратди. Ўтган йил­да ви­лоятимиз маҳсулотлари хари­дор­лари сафидан яна тўртта хорижий дав­­лат жой эгаллади.

Маъруза муҳокамасида сўз ол­ганлар барча соҳаларни янада из­чил ривожлантиришнинг қатор им­кониятлари мавжудлигини алоҳи­да таъкидлашди.

О. ЖАЛИЛОВ.

 Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6040