Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Каштачилик ҳақида гап кетганда, ҳамманинг хаёлига биринчи бўлиб Нурота заминидаги ҳунармандчиликнинг нақшинкор намуналари келиши, тайин. Мутахассисларнинг айтишича, Бухоро, Сурхондарё, водий томонларда ҳам жуда чиройли кашталар тикилади. Бироқ негадир уларнинг бирортаси нуротаникидай жило бера олмайди. Бунга ҳудуд заминига ёғиб турган азалий ва илоҳий нур сабаб бўлса, ажабмас.

Тумандаги "Эшони судур" ма­ҳалласида қирқ нафардан ортиқ ҳунарманд фаолият юрит­­моқда. Энг муҳими, улар­нинг меҳнати билан янги иш ўрин­лари ҳам яратиляпти.

Саодат Файзиева ҳозирда кўп­лаб шогирдлар тайёрлаган, ишбилармон, қўли гул, бир сўз билан айтганда, Нуротанинг маш­ҳур каштачи аёлларидан.  Опанинг уйига борсангиз, ҳар бирида ўзгача жило акс этган йи­гирма турдан ортиқ кашта­чи­лик намуналарига кўзингиз тушади. Кашта гули туши­рил­ган сумкалардан тортиб, ке­лин­лик, куёвлик тўнлари, мав­сумбоп кийимлар сизни ўзгача олам­га чорлайди.

— Тишим чиққандан буён каш­та тикаман, — дейди опа кулиб. — Асосан, қўлда ва би­гизда ишлаймиз. Аввало, ранг­ларга яхши эътибор берамиз. Чунки ҳар қанча яхши тикманг, рангни тўғри танлай олма­сан­гиз, маҳсулотингиз бир қараш­да ўзига тортмаслиги, хари­дор­гир бўлмаслиги мумкин. Бу­нинг учун эса, табиат билан ош­но бўлишга тўғри келади. Ҳар мавсум анор, пиёз пўст­лоғлари, ёнғоқ пўчоғи, барги, ўсмалардан унумли фойдала­на­миз. Уларнинг қайнатмаси­дан ранглар тайёрлаймиз.

Саодат опанинг айтишича, каш­тадан тикилган сўзана, жой­­пўшлар ёш келинчаклар­нинг уйини безаб туради. Ўша уйда туғилиб, улғайган фар­занд­нинг онги ҳам миллий қад­риятларга ҳурмат, садоқат ру­ҳида шакл­ла­нади, меҳнат­каш­лик, ҳунар­манд­­чиликка ўрга­на­ди. 

Дарвоқе, қаҳрамонимиз тик­кан камзул, нимча, дастурхон, чойнакпўш, чойшабларга ҳам бу­гун қизиқиш жуда юқори. Яъни, улар кўриниши, сифати би­лан бошқа вилоятларда, баъ­зи хориж давлатларида ҳам харидоргир бўлмоқда.

— Мақтаниш эмас-у, ишимиз игна билан қудуқ қазишга тенг, — дейди Саодат опанинг шо­гир­ди Дилнавоз Файзуллаева. — Битта ёстиқпўшга кашта гули тикиш учун икки-уч кун вақт, қанча кўз нури кетади. Ўшан­­да ҳам асаб мустаҳкам, сабр-тоқатли бўлиш керак. Шун­да тикилган нарса кутил­ган­дан ҳам аъло чиқади. Уларга қараб эса чарчоқ унутилади.

Саодат опа билан суҳбат қу­риб, шунга гувоҳ бўлдикки, Ну­ротада мармар тош билан иш­лашга йигитлар қанча ҳавас­манд бўлса, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган хотин-қизлар, машаққатли бўлсада, каштачи­лик­нинг шайдоси экан. Кўпчи­лик­нинг талаби билан туман­даги барча маҳаллаларда опа яратган устоз-шогирдлик мак­таб­лари оддий қизиқиш, ҳа­вас­корликни юксак меҳр, ҳу­нарга айлантираётгани, бу эса қанчалаб оилаларнинг иқти­со­дини таъминлаётгани янада аҳа­миятлидир. 

ШАБНАМ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2447