Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Apple компанияси SIM-карта учун иккита слотга эга смартфонга патент олди. Экспертларнинг айтишича, икки SIM-картали iPhone’лар сентябрь ойининг бошидаёқ тақдим этилиши мумкин. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.

АҚШ патентлар ва савдо белгилари бюроси томонидан эълон қилинган патент аризаси Dual SIM Dual Active (DSDA) технологиясини тавсифлайди. Унга кўра, иккита SIM-карта доимий равишда фаол ҳолатда бўлиб, бир-биридан мустақил равишда битта ёки алоҳида-алоҳида операторларнинг тармоқлари орқали қўнғироқларни қабул қилади.

Буни амалга ошириш учун Apple смартфонни SIM-карталар учун иккита слот, иккита ресивер, иккита антенна ва битта радиоузаткич билан таъминлайди. Экспертларнинг фикрича, 3,5 миллиметрли портдан воз кечилиши барча унсурларни смартфон ўлчамини кенгайтирмасдан жойлаштириш имконини беради.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, икки SIM-картали iPhone Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва бошқа ривожланаётган мамлакатлар бозорларига мўлжалланган бюджет модификацияси бўлиши мумкин. Ушбу смартфон 3D Touch ва бошқа инновацион технологияларни қўллаб-қувватламаслиги мумкин.

Илгари иккита слотга эга iPhone суратлари чоп этилган эди.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 6200