Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими К.Турсунов Навоий шаҳри ва туманлараро йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт уюшмалар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда вилоят ҳокими сўнгги пайтларда аҳолига хизмат кўрсатувчи йўналишсиз ва йўналишдаги автотранспорт воситалари томонидан йўл кира нархларининг асоссиз равишда 50-100 фоизгача ошиб кетганлиги ва ҳақли тарзда аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги таъкидланди. Бу борада объектив нарх-навони жорий этиш юзасидан тегишли ташкилотларга алоҳида мониторинг ва таҳлил ўтказиш ҳамда таклиф киритиш юзасидан вазифалар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб йўналишсиз такси учун талаб этиладиган тўлов терминаллари, ҳисоблагич-таксометрлар ва радиоалоқа воситалари ўрнатилиши белгиланган бўлсада, бу борадаги амалий ишларга киришилмаганлиги қатъий танқид қилинди.
Шунингдек, уюшмалар аъзолари ҳисобланган йўналишсиз такси хизматларини амалга ошираётган автотранспорт воситаларининг техник ва санитария ҳолати, ҳайдовчиларнинг мижозларга бўлган шахсий муомаласини яхшилаш борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Вилоят ҳокими вилоят ҳудудида аҳолига сифатли ва намунали автотранспорт хизматлари кўрсатиш бўйича Президент ва ҳукумат қарорларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан барча мутасаддилар ва масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Кўрилганлар сони: 3046