Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тиббиёт соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнининг устувор йўналишларидан саналади. Шу боис, айни пайтда чекка-чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам тизимли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Туманимиз тиббиёт бирлашмаси тар­ки­би­­­­­даги 250 қатновга эга марказий по­лик­­ли­ника, 100 ўринли замонавий жи­ҳоз­лар би­лан таъ­минланган диагностика ва бош­қа бў­лим­лар ҳамда 8 та қишлок врач­лик пунк­тида бу бо­рада олиб борилаётган саъй-ҳа­ра­катлар на­тижасида аҳолига сифатли ва ма­­лакали тиб­бий хизмат кўр­са­тиш имко­ният­­­лари кенгайди.

Жумладан, яқинда чўл ҳудудидаги "Уч­тепа", "Баймурат", "Янгиғазғон" қишлоқ врач­­­­­­лик пункт­­­ларининг моддий-техник база­сини мустаҳкамлаш мақсадида улар­га 3 та "УАЗ" русумли реанимобиллар аж­­­ратилди.

Бугунги кунда соҳани тубдан ис­­лоҳ қилиш, ахборот коммуникация тех­но­логияларидан кенг фойдаланган ҳолда янги инновацион хизмат турларини йўлга қў­йиш асосий вазифаларимиздан саналади. Шу мақ­сад­да, бирлашмага "Саломатлик-3" лойиҳаси томонидан 28 та компьютер жи­ҳозлари келти­рилиб, туман аҳолиси тиб­бий карталари ах­борот тизимига ўт­ка­зилди. Эндиликда касал­лик тарихи элек­трон тарзда қайд этилмоқда. Фу­қа­ролар эндиликда ин­тернет тармоғи орқали рўйхат­дан ўтиб, қулай вақтда шифокор­ларнинг элек­трон қабулига ёзилишлари мумкин.

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёр­дами кўрсатишни янада яхшилаш, ка­сал­ликлар профилактикаси, аҳоли ўр­тасида соғ­­лом турмуш тарзини ошириш, санитар-ги­гие­ник маданиятни тарғиб қилиш мақ­садида 20 нафар врач, 56 нафар патронаж ҳам­шира иш олиб бормоқда. Пат­ронаж хизмати яхши йўлга қўйил­ган­лиги са­баб­ли жорий йилнинг 6 ойи да­вомида оналар ўли­ми кузатилмади, юқум­ли ка­сал­ликлар кўрсаткичи ўтган йил­­нинг мос даврига нис­батан па­са­йишига эришилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­каси Вазирлар Маҳка­ма­си­нинг 2015 йил 10 ав­густ­даги "Кек­салар ва ногиронларни ман­­зилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўл­лаб-қув­ватлашни янада кучайтириш чора-тадбир­лари тўғрисида"ги қа­­рорига асо­сан ўзгалар парва­ри­шига муҳтож бўлган 26 на­фар ёл­ғиз кек­са ва ногиронлиги бўл­ган шахс­ларга бе­пул дам олиши учун сана­то­рийларга йўл­лан­малар бе­рилди. Кўп­лаб имконияти чек­ланган фу­қароларга ноги­рон­лик арава­чалари, қўл­тиқ­таёқлар, эши­тиш мос­лама­лари тарқа­тил­ди. Шу­нингдек, ходимларимиз томо­ни­дан ма­­ҳаллаларда, таш­килот ва муассаса­лар­да тиб­­биёт соҳа­сидаги ислоҳотлар юзаси­дан тар­­ғибот иш­лари мунтазам олиб борил­моқда.

Кўрилганлар сони: 5279