Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрда қабул қилинган "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан давлат дастури асосида ушбу ҳудудларда одамларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида эзгу ишлар амалга ошириляпти.

  Ўзбекистон Республикаси Адлия ва­зирлиги ҳу­зуридаги Давлат хизмат­лари агентлигининг ви­лоят бошқар­маси худди шу саъй-ҳаракатларни да­вом эттириб, халқимизнинг соҳа­мизга бўлган эҳ­тиёжини қаноатлан­ти­риш мақсадида воҳамиз­нинг олис ҳу­дудлари саналган Конимех ҳамда Том­ди туманларида ўз фаолиятини кен­гай­тиришга эришди.

  "Янги Томди" қўрғонидан қарийб 150 километр узоқ­ликда жойлашган "Уте­мурат" ҳамда "Кериз" овул фу­қа­ролар йиғинларида Давлат хиз­мат­лари марказининг шохобчалари ишга туширилди. Эн­диликда кишилар ту­ман марказига бориш учун ортиқча вақт сарфламайди, қолаверса, маблағи ҳам тежа­лади. Бундай қулай им­ко­ният яратил­ганлигидан ҳамда барча муам­мо­ларига ечим топилганлигидан ҳар икка­ла овул аҳли ҳам мамнун.

  Бундан ташқари, Конимех тума­нидаги аҳолиси сони 2800 нафарни ташкил этган "Учтепа" ва "Бой­мурат" овул­ларида янгидан фаолиятини бош­лаган шохобчаларда марказ хо­димлари ҳаф­танинг икки иш кунида 70 турдаги давлат хизмат­лари кўр­са­тишни йўлга қўйдилар. Айтиш жоиз­ки, мазкур ҳудудлар туман марказидан 210 ва 265 ча­қирим олисликда ўр­нашган.

Э. БАҲОДИРОВ,

агентликнинг вилоят бошқармаси

 бошлиғи ўринбосари.

Кўрилганлар сони: 533