Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими К.Турсунов ҳамда вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Қувондиқов Конимех туманида бўлиб, тумандаги “Зафарабод”, “Кўкча”, маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Мулоқотлар чоғида аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан яна бир бор яқиндан танишилди.

Шунингдек, аҳолининг электр энергияси, ичимлик суви ва газ таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш ва ижтимоий соҳалардаги муаммоларнинг ечимини бартараф этиш борасида тегишли мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди.

“Кўкча” ва “Зафарабод” маҳаллаларида яшовчи ижтимоий эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, яшаш шароити билан ҳам танишди. Мулоқотлар сўнгида  боқувчисини йўқотган, мурувватга муҳтож оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилиб, вилоят ҳокимининг савғалари улашилди.

Кўрилганлар сони: 3385