вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
26.04.2016 17:29:49
Android (4.0.3 дан 4.4.4 гача) эски операцион тизимига эга смартфон фойдаланувчилари янги вирусга дуч келишди. Вирус ускуна экранини блоклайди ва уни очиш учун гаджет эгасидан пул талаб қилади. Бу ҳақда The Blue Coat Labs Америка компаниясининг расмий блогида маълум қилинди.
Таҳдидни компания ходими Эндрю Брандт сезиб қолди. Унга кўра, зарарланган гаджетга зиён ташувчи илова ўрнатилади. Ундаги Cyber.Police трояни ускунанинг экранини блоклайди.
Илова ўрнатилгач, Cyber.Police смартфон эгасидан иккита – ҳар бири 100 долларлик - Apple iTunes совға карталарини сотиб олишни таклиф этади. Тўловнинг ушбу усулини хакерлар банк ҳисоб рақамини эълон қилмаслик учун танлаган.
Маълум бўлишича, гаджет браузер саҳифаларидаги рекламалар орқали вирус юқтириб олади.
Брандтнинг сўзлари бўйича, илова фойдаланувчига алоқаси бўлмаган ҳолда ўзи бевосита ўрнашиб олади. Бироқ вирусдан қутулиш йўли ҳам бор, бунинг учун смартфон созламаларини заводдан чиққан ҳолатига янгилаб юборишнинг ўзи етарли. Шу ўринда зарарланган гаджетдаги маълумотларни хавфсиз равишда компьютерга кўчириб олиш мумкин.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а