Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қулай инвестициявий муҳит шароитида фаолият юритаётган "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона Ўзбекистон номини дунёга танитиб, иқтисодиётимизга хорижий инвестициялар жалб этилишига хизмат қилмоқда. Фаолият кўлами тобора кенгайиб бораётган ушбу ҳудудда ўтган вақт мобайнида бир қанча корхоналар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Яқинда бу ерда фармацев­ти­ка заводини қуриш бошланди. Ҳиндистоннинг "Bravo Phar­ma­ceuticals Pvt. Ltd." хусусий фар­мацевтика компанияси раҳ­бар­­лигида қурилаётган завод­ни барпо этишга қаратилган ин­­­вестиция лойиҳасининг уму­мий қиймати 2,6 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 14 ой­­­­­дан сўнг фойдаланишга топ­ширилиши режалашти­ри­ла­ётган завод "Меҳрангиз - 2002" МЧЖ томонидан қурилмоқда. 

Фармацевтика саноати Ўз­бе­­кистон билан Ҳиндистон ўр­тасидаги самарали ҳамкор­лик­­­нинг муҳим йўналишла­ри­дандир. Ўзбекистон фармацев­тика саноатига хорижий инвес­ти­цияларни жалб этиш бора­си­­да олиб борилаётган ишлар, бу йўналишда чет эллик сар­моя­дорлар учун яратилган қулай шароит ва имкониятлар бугун эътирофга лойиқ. Соҳага инвестициялар жалб этилаёт­гани натижасида дори-дармон ва тиббиёт ускуналарини иш­лаб чиқариш муттасил кенга­йиб бораётир.

— Ўзбекистон фармацевтика са­ноатини ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга рес­публика, — дейди компания бош директори Ракеш Пандей. — Компаниямиз кўп йиллардан буён Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Шарқий Европа мам­лакатларида қон-томир, ош­қо­зон-ичак касалликлари учун оғ­риқ қолдирувчи ҳамда анти­биотик каби 45 турдаги дори-дармон ишлаб чиқариш билан шу­ғулланиб келади. Фаолия­ти­мизнинг асосий йўналишла­ри­дан бири, дунёда тиббиёт соҳа­сида глобал бизнесни кенгай­тириш, ошқозоности ўти сара­тони касаллигини даволаш­нинг самарали усулларини то­пиш ва диагностик лабора­то­риялар барпо этишдир. Ҳозир­ги кунда компания илмий хо­димлари Эстониянинг саратон касалликлари ил­мий тек­ши­риш маркази билан ҳамкор­лик­да онкологик касал­лар учун дори яратиш устида иш олиб бор­моқда. Ўзбекистон бозори биз учун ғоят истиқ­болли. Мам­лакатингиз фарма­цев­тика са­ноати имконият­лари билан яқин­дан танишиб, ўз­аро ман­фаатли ҳамкорликни йўлга қў­йиш ниятидамиз. За­вод фао­лиятини бошласа, 27 на­фар ма­ҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланади. Улар ҳин­дистонлик мутахассислар то­мо­нидан ўқитилади.

Мазкур заводда Жаҳон соғ­лиқни сақлаш ташкилоти­нинг стандартлари бўйича 30 гаяқин дори воситалари иш­­лаб чи­қарилади.

— Ҳар қандай давлат иқти­со­диётининг тараққиётини ин­вес­тицияларсиз тасаввур этиш қийин, — дейди "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси директори Аза­мат Файзиев.

Дарҳақиқат, хорижий инвес­торлар билан ўзаро алоқа­лар­ни мустаҳкамлаш, уларнинг ишон­чини қозониш, уларга им­кониятлар яратиш, янада қу­лай инвестицион муҳитни шакл­­лан­тиришга катта аҳамият қа­рат­моқ лозим.

Ҳозир бу ерда жаҳон бо­зо­рида рақобатбардош маҳсу­лотлар ишлаб чиқараётган 19 та қўшма корхона фаолият юрит­­моқда. 7 йил давомида 124,2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция кири­тил­ди. Ўтган йили 180 мил­лиард сўмлик маҳсулот тайёр­ла­ниб, харидорларга етказил­ди. Шундан 5 миллион АҚШ дол­­лари миқдоридаги маҳсу­лот экспорт қилинди.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 6375