Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Илгари хабар берганимиздек, Навоий вилоятида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг энг замонавий, инновацион усуллари асосида ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали агробизнеснинг кластер моделини тадбиқ этиш режалаштирилган. 

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Файзиев Улуғбек Ганиевич ташаббуси билан “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси, “Serasan Yapi Teknik” қишлоқ хўжалиги ва инжиниринг иссиқхоналар маркази ҳамда “Varnet Glass Greenhouse Systems” каби Туркиянинг кўзга кўринган компаниялари билан имзоланган ҳамкорлик битимига асосан 2020 йил 10 март куни Туркиянинг “VARNET Glasshouse systems” компаниясининг бош директори Эляс Хуршид билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Навоий вилояти ҳокими Қобилжон Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Файзиев, Марказий банкнинг Навоий вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Ислом Саидов ҳамда вилоятнинг кўзга кўринган тадбиркорлари иштирок этдилар.

 Келгусида Навоий вилоятида замонавий, инновацион усуллар асосида 120 гектар майдонида гидропоника усулидаги иссиқхоналарни барпо этиш режалаштирилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ҳудудларда фаолият олиб бораётган иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, истиқболдаги тадбиркорларнинг режалари билан ўртоқлашди.

Кўрилганлар сони: 2970