Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шаҳримиздаги “Техно-планет” мажмуасининг анжуманлар залида очиқ акциядорлик тижорат банки “Ҳамкорбанк” Навоий филиали томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда банк ҳамда Голландия Тараққиёт банки (FMO) ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида имзоланган шартномаларнинг истиқболдаги ижроси муҳокама этилиб, мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун янада кенг имкониятлар яратилганлиги таъкидланди.
Жорий йилда ҳам Голландия Тараққиёт банки томонидан яна қўшимча 4,0 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш бўйича шартнома тузилди ва мазкур кўмак асосида банк томонидан 21 та лойиҳа молиялаштирилди. 
Анжуманда эндиликда мазкур банк янги мақомда, яъни Хорижий капитал иштирокидаги акциядорлик тижорат банки “Ҳамкорбанк” номи билан фаолиятини давом эттириши айтиб ўтилди.

Маърифат ШАРИПОВА.

Кўрилганлар сони: 7351