Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
ҲАМДАРДЛИК

14.06.2022 15:20:26


Давлат ва жамоат арбоби, Навоий шаҳрининг биринчи ҳокими Бахтиёр Ибрагимович Ҳамдамов шу йил 13 июнь куни 71 ёшида вафот этди.
Б. Ҳамдамов 1951 йил 8 майда туғилди. 1977 йил Фарғона политехника институтини тамомлаб, Навоий цемент заводи (ҳозирги “Qizilqumsement” АЖ) чилангари сифатида иш бошлади. 1979-1986 йилларда завод директорининг ўринбосари лавозимигача бўлган вазифаларда меҳнат қилди.
1986-1992 йилларда халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари ва раиси сифатида фаолият юритди.
1992-2008 йилларда Навоий шаҳри ҳокими сифатида фидокорона меҳнат қилиб, нафақат вилоят, балки мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшди. Б.Ҳамдамовнинг хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У 1999 йил "Шуҳрат" медалига сазовор бўлди.
Атоқли раҳбар, меҳрибон устоз, камтарин инсон Ҳамдамов Бахтиёр Ибрагимовичнинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий қолади.

Н.ТУРСУНОВ, Қ.САНАҚУЛОВ, Қ.ТУРСУНОВ,
Ж.ХОДЖАЕВ, У.ФАЙЗИЕВ, Д. ОРЗИЕВА,
З. ТУЛЕКОВА.

Кўрилганлар сони: 0