Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

     9 июль куни вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ иккинчи сессияси   бўлиб ўтди.

    Сессия ишида бюджет даромадларини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, суд тизимида белгиланган долзарб вазифалар ижроси, ёшлар сиё­сати, экин ерларидан фойдаланиш аҳволи ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

   Депутатлар, маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакил­лари қатнашган йиғлишни вилоят ҳокими, халқ де­пу­тат­лари Навоий вилоят Кенгаши раиси Қ. Турсунов олиб борди. Сессияда кун тартибидаги ҳар бир масала чуқур таҳлил этилар экан, асосий эътибор мав­жуд муаммо ва уни самарали бартараф этиш имко­ниятларига қаратилди.

   Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бюджет даромадлари базасини оширишнинг натижа­дорлиги, вилоят бюджетига белгиланган қўшимча 711 миллиард сўм маблағларни жалб этишнинг аҳволи ва келгусидаги вазифалар хусусида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Д. Очилов ҳамда Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А. Бозоровларнинг ҳисо­ботлари тингланди. Бу борада тузилган ишчи-гуруҳ­ларнинг фаолияти иш унумдорлигини ошириш ло­зим­лиги таъкидланиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик маълумотларни вилоят ҳокимлигига тақдим этиб бориш белгиланди.

   Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масала — вилоят судларининг фаолияти кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлар раислари ахбороти тингланиб, музокараларда депутатлар томонидан ҳудудларда судья­лик лавозимларига муносиб номзодларни танлаш, шунингдек, одил судловни амалга ошириш борасида уларнинг фаолиятига аралашишнинг олди­ни олиш, ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жой­лар­да бир ойда камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.

   Йиғилишда ҳудудларда ёш­лар би­лан манзилли ва ти­зим­ли иш­лаш, улар учун муносиб ша­роит­лар яратиш, банд­ли­ги­ни таъ­мин­лаш масалалари ҳам муҳокама қи­линди. Кун тар­тибидаги масала бўйича ви­лоят ҳокимининг ўрин­босари Ф. Солиевнинг ҳисо­бо­ти­да жой­лардаги сектор раҳбар­лари­­нинг аксарияти ёшлар маса­ла­си билан фаол шуғулланмаёт­гани, ички ишлар идоралари ва турли жамоатчилик ташки­лот­лари ҳамда таълим муасса­са­лари­нинг бу борадаги иш­лари қониқарсиз эканлиги тан­қид ос­тига олинди. Бундан ташқари, ту­ман ва шаҳар ҳо­ким­ларининг ёш­лар сиёсати, ижтимоий ри­вож­лан­тириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари­нинг олиб бораётган фаолиятида жон­­бозлик йўқлиги таъкидлаб ўтилди. Муҳокама жараёнида халқ депутатлари маҳаллий Кен­гаш­лари депутатларининг ёшлар би­лан ишлаш сама­ра­дорлигини оши­риш ҳамда сиё­сий партия­лар­­­нинг ёшлар қанотлари фао­лиятини тубдан такомиллаш­ти­риш, "Yoshlar — ke­lajagimiz" дав­лат дастури иж­росини изчил таъ­минлаш, шу­нингдек, амалий так­лиф­лар асосида туман ва шаҳар­ларда ҳокимлар ўринбосарлари бош­чилигида ёшлар тадбиркор­ли­­гини ривожлантириш комис­сия­­лари тузиш белгиланди.

   Депутатлар томонидан ви­лоят­да фермер хўжалик­лари­нинг ер участ­­­каларидан, деҳқон хўжа­лик­лари ва томорқа ер эга­­­ларининг экин майдон­лари­дан фойдаланиш са­марадор­ли­гига эътибор қара­ти­либ, Фер­­мер, деҳқон хўжа­лик­лари ва томорқа ер эгалари кен­гаши раиси М. Қувон­диқов­нинг ҳи­соботи эшитилди. Му­зокарада сўзга чиққанлар "То­морқа хиз­мати" корхоналари­нинг фаолия­ти­ни жонланти­риш, кўп тармоқли фер­­мер хў­жаликларини ташкил этиш бў­йича 2018 йилга мўл­жал­ланган дастур ижроси ҳамда ҳар чо­ракда фермер, деҳқон хўжа­лик­лари ва томорқа ер участка­лари­дан фойдаланиш самара­дор­лигини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган­лари­да му­ҳокама қилиб бориш масалалари ўртага ташланди.

   Навбатдаги масала — ҳу­дуд­лар­да энергияни тежайдиган техно­ло­гиялар, муқобил энер­гия ман­ба­ларининг татбиқ эти­лиши, энер­­гия ресурсларидан оқилона фойдаланиш самара­дор­лигини ошириш борасида амалга оши­рилаётган иш­лар­нинг ижроси тўғ­рисида вилоят ҳокимининг ўрин­босари К. Ра­сулов, "Навоий ҳу­ду­дий электр тар­моқлари кор­хонаси" ак­ция­дорлик жамияти директори С. Ҳожиев, вилоят иқ­тисодиёт ва ҳудудларни комплекс ри­вож­лантириш бош бошқар­ма­си бошлиғи С. Мирзаев ҳамда шаҳар-туман ҳокимлари сўзга чиқ­ди. Ушбу масалалар юза­сидан намунавий лойиҳалар асо­сида қурилаётган уйларда қайта тик­ланадиган энергиядан фойда­ланиш, муқобил энергия манба­ларини татбиқ этиш са­марадор­лигини ошириш бора­сида амалга оширилаётган иш­ларни кучай­ти­риш юзаси­дан депутатлик назо­ратини олиб бориш таклифлари бир овоз­дан маъқулланди.

  Бундан ташқари, вилоят ҳо­кимлиги ташкилий-назорат гу­руҳи раҳбари Р. Ҳайдаров Ўз­бекис­тон Республикаси Прези­ден­­ти­нинг 2018 йил 2 март ва 9 ап­рель кунлари ви­лоятга таш­рифи чоғида бел­гиланган ва­зи­фалар, Вазирлар Маҳка­ма­си топшириқ­ларининг са­ма­рали ва натижали ижро эти­лиши тўғри­сида ах­борот бер­ди. Ҳи­соботда таъкид­ла­ни­ши­ча, ви­лоят ҳоким­лигида жорий йил­нинг биринчи ярим йил­ли­гида жами 361 та ҳужжат — Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Қо­нунлари, Президент фармон­лари, қарорлари, фармо­йиш­лари ҳамда Вазирлар Маҳка­масининг те­гишли ҳужжат­лари ки­рим қи­линган. Ўтган давр­да улар­нинг ижроси юза­сидан 3 ма­ротаба мақсадли ва комп­лекс ўрга­ниш­лар олиб бо­рилиб, хато ва кам­чилик­лар­га йўл қўйган қарийб 170 на­­фарга яқин раҳбар ва хо­дим­ларга нисбатан турли жазо чоралари кўрилди. Музока­ра­лар жараёнида мазкур ҳолат­ларнинг қайтарил­­маслиги учун долзарб вазифа­лар белгиланди.

  Сессияда кўриб чи­қил­ган барча масалалар юза­си­дан те­гишли а­рорлар қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 5222