Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий куз- қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларида  Навоий вилоятида ҳам белгиланган чора-тадбирларнинг барчаси амалга оширилди.

Бироқ мавсумнинг дастлабки қировли кунларидаёқ оддий нигоҳлардан четда қолган муаммолар юзага чиқиб,  вилоятда сектор раҳбарлари томонидан уларни зудлик билан ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

 Хусусан, вилоят ИИБ бошлиғининг  Хатирчи тумани аҳолиси билан ўтказган юзма-юз мулоқотида туманнинг  Майдон МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан бир қанча ечимталаб муаммолар ўртага ташланди. Қишлоқдаги  эскириб авария ҳолатига келиб қолган 11 та симёғочлар янгисига алмаштириш,  1,5 километрлик  ички йўлларни текислаб шағал ётқизиш, сой устида қурилган эски кўприк ўрнига янги замонавий кўприк қуриш шулар жумласидандир. Аҳоли томонидан кўтарилган мазкур масалаларнинг айримларини  бартараф этишга шу куннинг ўзидаёқ киришилди. Шунингдек,  қишлоқ аҳолисини ташвишга солаётган мавсумий сел табиий офатининг олдини олиш мақсадида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда  чоралар кўриш белгиланди.

Кейинги сайёр қабул туманнинг Бунёдкор ва Мирзо Улуғбек маҳаллаларида бўлиб ўтди. Юзма юз мулоқотларда фуқаролар мазкур ҳудудларда ҳам ички йўллар носозлиги масалаларини ўртага ташлашди. Шу  куннинг ўзидаёқ таъмирталаб кўчаларга шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур юзма-юз мулоқот дастури доирасида 3-сектор раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида иситиш тизими, ёқилғи таъминоти, ўқитувчиларни ташвишга солаётган масалаларни ўрганиб, билдирилган мурожаатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. 

Шунингдек, мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи бемор фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, ҳар бир мурожаат манзилли ўрганилди. Уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

 

 

Кўрилганлар сони: 3458