Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Маълумки, халқаро иқтисодий ташкилотлар томонидан ўтказил­ган ўрганиш натижаларига кўра, ҳозирги пайтда дунёда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) инновацияларнинг ривож­ла­нишида, мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва рақобатдошлигини оши­риш, иқтисодиётни дивер­си­фикация қилиш ва тадбир­корлик фаолиятини қўллаб-қув­ватлаш ҳамда аҳолининг ҳаёт даражасини оширишда муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимизда сўнгги йил­лар­да АКТни барча ижтимоий-иқтисодий тармоқларга, жумла­дан давлат бошқарувига ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жорий қилиш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ўз ўрнида мамлакатимизда электрон ҳуку­мат тизимини жорий қилишда сезиларли натижаларга эришиш имконини берди. Қабул қилинган фармон АКТни кенг қўллаш натижасида халқ билан давлат ўртасида алоқа ўрнатишнинг са­марали тизимини янада ривож­лантиришга хизмат қилади.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5666