Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Нотариал палатаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан  ҳамкорликда 1—7 декабрь кунлари республика бўйлаб “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акциясини ўтказмоқда. Ҳудудларда ўтказилаётган тадбирларда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилмоқда.

 

Навоий шҳридаги "Ёшлар маркази" биносида ҳам ўтказилган "Ҳуқуқий маслаҳат куни" тадбирида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан ахолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Акциянинг асосий мақсади - фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлашдан иборат, -дейди Нотариал палатанинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи В.Саатов.

 

Кўрилганлар сони: 2504